Диофант (тахминан ИИИ аср) — юнон математиги. Александрияда яшаган. "Арифметика" номли рисоласининг бир қисми (13 китобдан 6 таси) ва кўп бур-чакли сонлар ҳақидаги китобининг баъзи қисмлари бизгача сақланган. "Арифметика"да Диофант, асосан, даражаси тўртгача бўлган тенгламаларга оид масалаларнинг , кейинчалик, ўз номи билан аталган аникмас тенгламаларнинг ечилишини топган. Диофант тенглама ечимини бутун сонларда қидиради. Манбааларда Диофант номи билан юритиладиган яқинлаштиришлар, тенгламалар бор (қаранг Диофант тенгламалари). Диофант алгебраик ва назарий-сонли масалаларни умумий ечиш усулларини бермаган ҳолда уларни усталик билан ечган. Диофант асарлари П.Ферма, Л.Эйлер, К.Гаусс ва б. олимларнинг тадқиқотлари учун асос бўлган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил