Диона — Сатурннинг тўртинчи табиий йўлдоши. Франсуз астрономи Ж. Кассини 1684-йилда кашф этган. Диаметри 1120 км, юлдуз катталиги 5,2 га тенг . Сатурндан ўртача узоқлиги 377400 км, Дионани оддий кўз билан кўриб бўлади. Сатурн атрофини 2 сутка 17 соат 41 мин.да айланиб чиқади. Диона номи берилган кичик сайёра ҳам бор.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил