Диоптрия (юн. диоптра — ичиташини кўриш) — линзалар ёки сферик кўзгулар оптик кучининг бирликлар тизимига кирмайдиган бирлиги; қисқача Д билан белгиланади. Д да ифодаланган оптик куч м ларда ифодаланган бош фокус масофасининг тескари қийматига тенг . 1 Д. бош фокус масофаси 1 м бўлган линза ёки сферик кўзгунинг оптик кучига тенг . Нурни йиғувчи линзалар мусбат (+), сочувчи линзалар манфий (—) Д.ли бўлади. Кўзойнакларнинг оптик кучи ҳам Д билан ўлчанади. Яқиндан кўрувчилар учун Д (—) манфий, узокдан кўрувчилар учун Д (+) мусбат кўзойнаклар тавсия этилади. Бунда кўзойнак линзаларининг нур синдиришини аникдаб берадиган асбоб — диоптриметрсан фойдаланилади. Диоптриметр ёрдамида линзаларнинг тузилиши, асосий астигматик меридианлари, оптик маркази аниқланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил