Dipeptidlar
Дипептидлар — икки аминокислота қолдиғининг амид (пептид) боғи (—СО—НҲ—) орқали бирикишидан хреил бўлган органик бирикмалар. Д.-200—300°да парчаланувчи кристалл моддалар. Сувда, суюлтирилган кислота ва ишкррларда яхши, органик эритувчиларда эса оз эрийди. Оқсиллар парчаланганда (гидролизланганда) ҳосил бўлади. Д. ўз таркибидаги аминокислоталарга хос рангли реаксияларни беради. Табиий Д., мас, карно-зин ва анзерин жониворлар туқималарида учрайди. Д. молекуласи кислоталар, ишқорлар ёки ферментлар таъсирида гидролизланиб иккита аминокислотага ажралиши мумкин.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |