Дипломат (франсузча дипломате) - 1) муайян бир давлатнинг хорижий давлатлар билан расмий алоқаларини юритиб турадиган ва бунинг учун махсус тайёргарлик кўрган лавозимли шахс. Дипломатга ҳукумат томонидан ваколат берилиб, у чет давлатларда даҳлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади (қаранг Дипломатии, иммунитет); 2) бошқа кишиларга усталик билан муомалада бўладиган, ўз ишининг нозик томонларини, қонун-қоидаларини, музокара олиб бориш санъатини биладиган киши. У хоҳлаган давлатига дипламатик дахлсузлик орқали юра олади. Дипломат - бу кенг мас'улият билан шуг'улланадиган касб. Халқаро компанияларда, тинчликпарвар миссияларда иштирок этади, ички ва ташқи сиёсат масалаларини ҳал қилади, халқаро низоларни ҳал қилиш, низоларни ҳал қилиш, халқаро алоқаларни о'рнатади .

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил