Дипломатик агент - давлатлар ваколатхоналарининг бошлиғи, элчиси, элчихона ва дипломатик миссия хизматчиси. 1815-йилдаги Вена конвенсиясига биноан фақат ваколатхона бошлиқларигина Д.а. ҳисобланарди. Дипломатиянинг ривожланиши бу тушунчани кенгайтирди. Кейинги вақтларда элчихона ва миссия хизматчилари, ҳамма даражадаги элчилар ваколатхонанинг дипломатик хизматчилари, халқаро ташкилотларга ва конференсияларга юборилган расмий вакиллар, шунингдек, бир мамлакатнинг 2-мамлакатга юборадиган делегация бошлиқлари ва аъзолари ҳам Д.а. саналадиган бўлди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил