Дисаҳаридлар ёки биозалар, С|2Н22ОП — молекулалари икки моносаҳарид қолдиғидан тузилган углеводлар, ҳаммаси гликозидлар типида тузилган. Қайтариш хоссасига эга бўлмаган Д.га 2 глюкоза қолдиғидан тузилган трегалоза (микоза), глюкоза ва фруктоза қолдиқларидан тузилган саҳароза ва б., қайтарувчи хоссали Д.га малтоза, селлобиоза, лактоза ва б. киради. Д. кристалланади, сувда, 45—48°ли спиртда эрийди; чучмал. Кислоталар таъсирида гидролизланганда моносаҳаридлар ҳосил бўлади. Д. ўсимлик ва ҳайвон организмларида кенг тарқалган. Одатда, табиий манбалардан (мас, саҳароза — қанд лавлаги ёки шакарқамишдан, лактоза — ҳайвонлар сутидан) олинади. Кимёвий ва биокимёвий усуллар билан синтезланади. Саҳароза, лактоза ва малтоза — қимматли озиқ-овқат ва таъм берувчи моддалар.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил