Диско раққоси
Диско раққоси — 1982-йилда чиқарилган ҳинд филми. Муаллифи Раҳи Масум Раза ва режиссёр Баббар Субҳаш. Филмда Митҳун Чакрабортй ва Ким Яшпал, Ом Пури, Гита Сиддҳартҳ ва Каран Раздан,Ражеш Кҳанналар рол ижро этишган.
| Диско раққоси | |
|---|---|
|
Файл:Дисcо Данcер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Баббар Субҳаш |
| Продюсер(лар) | Баббар Субҳаш |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Раҳи Масоом Реза Деэпак Балраж Виж |
| Ролларда |
Митҳун Чакрабортй Ким Ражеш Кҳанна Гита Сиддҳартҳ Ом Шивпури Каран Раздан |
| Бастакор(лар) |
Баппи Лаҳири Анжаан ва Фарук Каисер |
| Оператор(лар) | Надеэм Кҳан |
| Монтажёр(лар) |
Мангеш Чаван Шям Гупте |
| Студия | Б. Субҳаш Мовиэ Унит |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 135 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ҳиндча |
| Даромад | 100.68 крор |
Филм Бомбейнинг харобаларидан бўлган ёш кўча ижрочисининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Филм Баппи Лаҳири басталаган ҳамда Анжаан ва Фарук Кайзер томонидан ёзилган Болливуд қўшиқлари билан машҳур. Оммабоп қўшиқлар орасида Парвати Хон томонидан куйланган „Жиммй Жиммй Жиммй Аажа“, Вижай Бенедикт томонидан куйланган „И ам а Дисcо Данcер“, Баппи Лаҳири томонидан куйланган „Яад аа раҳа ҳаи“ ва Суреш Wадкар ва Уша Мангешкар томонидан куйланган „Горо ки на каало ки“ бор.
Филм бутун дунё бўйлаб муваффақият қозонди. У Осиё, Совет Иттифоқи, Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Туркия ва Африкада кенг тарқалди.
„Диско раққоси“ Совет Иттифоқидаги энг кўп даромад келтирган иккинчи филм ва энг кўп даромад келтирган хорижий филм сифатида тан олинган. „Диско раққоси“ Митҳунни Жанубий Осиё, Совет Иттифоқи ва Африканинг кўплаб мамлакатларида машҳур актиёр сифатида танилишига сабаб бўлди. Бу ерларда уни Митҳун Чакраборти эмас, асосан, Жимми сифатида танишар эди. Соундтраcк албоми ҳам катта муваффақиятга эришди. Ҳиндистонда Платинумга чиқди ва Хитойда Голд Аwард муҳофотига сазовор бўлди. Инфляция кўрсаткичларини ҳисобга олганда у ҳали ҳам барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган ҳинд филмларидан бири ҳисобланади.
Сюжети
Анил (Митҳун Чакрабортй) Бомбайнинг харобали маҳалласидан чиққан кўча ижрочиси ва тўй қўшиқчиси. Менежер Девид Браун Ҳиндистоннинг амалдаги диско чемпиони Семнинг ижроларидан тўйиб, янги истеъдодларни қидиришга киришади. Шунда у тасодифан Анилни кўча бўйлаб рақсга тушаётганини кўриб қолади. Кейинчалик Анил „Жимми“ номи билан танилиб, диско юлдузига айланган Семдан „тахт“ни олиб қўяди ва Обероининг қизи Ританинг қалбини забт этади.
Оберои Жиммининг электр гитарасини 5000 волт электр токига улаш учун одам ёллайди. Бу билан у Жиммини ўлдирмоқчи бўлади. Аммо бу фожиа Жимми билан эмас, унинг онаси билан содир бўлади. У онасининг ўлимига гувоҳ бўлганидан кейин гитара фобиясига дучор бўлади. Кейинчалик Обероининг одамлари унинг оёқларини синдириб ташлашади. Ританинг ёрдами билан Жимми яна юришни бошлайди.
Жимми Халқаро диско рақс танловида Африка жамоаси ва Париж жамоасига қарши кучли рақобат шароитида Ҳиндистон жамоаси учун биринчи ўринни эгаллаши керак эди. Жимми эса рақсга тушишни истамайди. Лекин Рита уни бунга кўндиради. Сем Жиммини қўрқитиш учун гитара билан келади. Рита Жиммини қўшиқ айтишга ундаш учун ҳаракат қилади. Аммо натижа бўлмади. Оломон унга турли хил нарсалар отишни бошлайди. Жиммининг амакиси Ражу келади ва унга онасини билан бўлган воқеани унитишни маслаҳат беради. Шундан сўнг гитарани Жиммига ташлайди ва у қўшиқ айтишни бошлайди. Обероининг одамлари Ражуни ўлдиради. Кейин Жимми уларнинг уйига бориб, уларни калтаклайди.
Ролларда
- Митҳун Чакраборти Анил/Жимми ролида
- Ким Рита Оберои ролида
- Уста Ражу ролида Ражеш Ханна
- Ом Пури Девид Браун ролида
- Ом Шивпури ПН Оберои ролида
- Гита Сиддҳартҳ Радҳа ролида
- Сем ролида Каран Раздан
- Юсуф Хон Васко ролида
- Боб Кристо рус гони сифатида
- Калпана Иер Никки Браун ролида
- Мастер Чҳоту Анилнинг ёшлиги ролида
- Бабй Пинкй кичик Рита сифатида
Ишлаб чиқариш
„И ам а Дисcо Данcер“ номли қўшиғи уч кун давомида Мумбайдаги Натраж студиясида суратга олинган. У ерда Митҳун Чакробартининг ажойиб ҳаракатлари акс этган саҳналар суратга олинади. Шундан сўнг, Мумбайдаги Филмистон студиясида оломон саҳналари олинган[1].
Соундтраcк

Барча қўшиқлар[2] мусиқаси Баппи Лаҳири томонидан, сўзлари эса Анжаан ва Фарук Кайзер томонидан ёзилган. 1982-йилги саундтрек албомидаги треклар қуйидагича: „Яад Аа Раҳа Ҳаи“ қўшиғи синтезланган, минималист, юқори темпли, электрон дискотека қўшиғи сифатида тасвирланган. Гита Даял буни „асрлар учун дискотека мадҳияси ва Лаҳири қилган энг яхши қўшиқлардан бири“ деб таърифлади.
„Жиммй Жиммй Жиммй Аажа“ қўшиғи Оттаваннинг 1980 франсуз диско қўшиғи „Тъэс ОК“га ўхшашликларга эга. „Аува Аува“ қўшиғи (Каран Разданнинг Сем образида тасвирланган) Тҳе Бугглес томонидан 1979-йилги „Видео Киллед тҳе Радио Стар“ синтпоп хитидан илҳомланган. Девид Браун кўчада рақсга тушаётган Анилни топиб олганида, Серроненинг „Cерронеъс Парадисе“ қўшиғи ишлатилган. „Кришна Дҳарти Пе Аажа Ту“ қўшиғи Тиэлман Бротҳерс томонидан „Жесус“ дан илҳомланган. Ушбу версия Жимми рақс билан шуғулланаётган филмда ишлатилган.
Дисcо Данcер саундтреки бутун дунёда, хусусан Ҳиндистон, Совет Иттифоқи ва Хитойда машҳур эди[3].
Умумий кассаси
| Ҳудуд | Ялпи даромад | Инфляцияга мослаштирилган ялпи даромад (2016) | Оёқлар |
|---|---|---|---|
| Маҳаллий (Ҳиндистон) | ₹ 6,4 cроре[4] (6,54 АҚСҲ доллари миллион) [н 1] | ₹ 105 миллион | 15 миллион[5] |
| Чет элда (Совет Иттифоқи) | 60 миллион Рбл[6] – 75,85 АҚШ доллари миллион [н 2] (₹ 94,28 cроре) [н 3] | 198 АҚШ доллари миллион (₹ 1176 cроре)[7] | 120 миллион[6] |
| Бутун дунёда | 135 млн |
Ҳиндистонда филм 1982-йилда ₹6,4 cроре[4]. Бу 1982-йилда Ҳиндистон прокатида 7-чи[8] ёки 14-чи[4] энг юқори даромад келтирувчи филм бўлиб, Ғарбий Бенгал штатидаги энг кучли тижорат кўрсаткичига эришди[4].
Совет Иттифоқида филм 1984-йилда чиқарилган ва 1013 марта намойиш этилган[9]. У 60,9 томошабинни жалб қилди[10]. 1980-йиллардаги энг катта хорижий филм[9], ўн йилликнинг тўртинчи энг катта прокат ҳити[9][11], барча даврлардаги энг йирик хорижий ҳит[9] ва барча даврларнинг энг яхши 25 та энг катта прокат ҳитларидан бири[9][11]. Қайта намойишларни ҳисобга олсак, Совет Иттифоқида филм учун тахминан 120 миллион дона чипталар сотилган[6].Ялпи даромад бўйича у 60 миллион совет рубли[6] (75,85 миллион АҚСҲ доллари, ₹ 94,28 cроре) ишлаб топди[10]. Бу „Менинг исмим Хон“ (2010)[12] ва „Уч савдойи“ (2009) филмларининг хориждаги даромади 100 миллион cроре ₹ дан ошиб кетгунга қадар уни хориждаги энг юқори даромад келтирган ҳинд филмига айлантирди[13][14].
"Диско раққоси" 1983-йилда Хитойда чиққанида ҳам муваффақият қозонган[15]. У ерда „Жиммй Жиммй“ қўшиғи машҳур эди. Аамир Хоннинг сўзларига кўра, Митҳун Чакраборти қўшиқ туфайли Хитойда катта машҳурликка эришди[16].
Бутун дунё бўйлаб „Диско раққоси“ Ҳиндистон ва Совет Иттифоқида жами 82.39 миллион ₹ (100.68 миллион АҚШ доллари) даромад топди[17]. „Диско раққоси“ филми бутун дунё бўйлаб энг юқори даромад келтирган ҳинд филмига айланди[18]. "Диско раққоси " бутун дунё бўйлаб 100 даромад олган биринчи ҳинд филми бўлди[19].
Оммалашиши
Филм Девонинг „И ам дисcо данcер“ номли қўшиғи учун илҳом манбаи бўлган.
Британиялик Шри-Ланкалик муқобил репер М.И.А. 2007-йилда ўзининг Кала албоми учун „Жиммй Жиммй Жиммй Аажа“ни „Жиммй“ куйлаган. Ушбу қўшиқ мусиқаси 2008-йилда Адам Сандлернинг „Ёу Донът Месс wитҳ тҳе Зоҳан“ филмида ҳам ишлатилган. „Жиммй Жиммй Аажа Аажа“ қўшиғининг 1998-йилда рус техно-гуруҳи Руки Вверхнинг „Жиммй“, ДЖ Слон ва Анхел-А томонидан куйланган „Жиммй Жиммй“ каби cовер вариантлари бор.
„Жимми Жимми Аажа Аажа“ мусиқаси Адам Сандлернинг "Ёу Донът Месс wитҳ тҳеЗоҳан " филмидаги сўнгги жанг саҳнасида ишлатилган.
„Жиммй Жиммй Аажа Аажа“ ва „И Ам а Дисcо Данcер“ Мўғулистон ва Россия, Озарбайжон ва Ўзбекистон каби посцовет мамлакатларида жуда машҳур.
Тожикистонлик ўзбек Баймурат Аллабериев „Горон ки на калон ки“ ва „Жимми Аажа“ қўшиқларини куйлаб, интернет юлдузига айланди. 2008-йилда мобил телефонда ёзилган видео ЁуТубеъда 1 миллиондан ортиқ кўрилган.
Манбалар
- ↑ „Он а дисcо ҳигҳ!“. Пуне Миррор. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-апрел 2014-йил.
- ↑ „Дисcо Данcер : Лйриcс анд видео оф Сонгс фром тҳе Мовиэ Дисcо Данcер (1982)“.
- ↑ Глобал Боллйwоод: Травелс оф Ҳинди Сонг анд Данcе, паге 88, Университй оф Миннесота Пресс, 2008
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Бох Оффиcе 1982, Бох Оффиcе Индиа
- ↑ Миттал, Ашок. Cинема Индустрй ин Индиа: Приcинг анд Тахатион. Индус Публишинг, 1995 — 71-бет. ИСБН 9788173870231.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Нараленкова, Охана. „Боллйwоод ретурнс то Руссиан сcреэнс“. Руссиа Беёнд (10-сентабр 2009-йил). Қаралди: 25-май 2020-йил.
- ↑ „67.175856 ИНР пер УСД ин 2016“. 2017-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июн 2017-йил.
- ↑ „Wортҳ тҳеир wеигҳт ин голд“. Бох Оффиcе Индиа. 2017-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-июн 2017-йил.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 Сергей Кудрявцев. „Зарубежные фильмы в советском кинопрокате“.
- ↑ 10,0 10,1 Индиан Филмс ин Совиэт Cинемас: Тҳе Cултуре оф Мовиэ-гоинг Афтер Сталин, паге 211, Индиана Университй Пресс, 2005
- ↑ 11,0 11,1 Сергей Кудрявцев. „Отечественные фильмы в советском кинопрокате“.
- ↑ Сингҳ. „"Wҳич Кҳан Ис Тҳе Реал Бох Оффиcе Кинг оф Боллйwоод?"“. Коимои (23-июл 2016-йил). Қаралди: 24-июл 2016-йил.
- ↑ „3 Идиоц Ис Биггест Гроссер Оверсеас“. 2017-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-июн 2017-йил.
- ↑ „Тҳреэ Идиоц Cреатес Ҳисторй Ин Чина“. 30 Деcембер 2011. БохОффиcеИндиа.Cом. 2012-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-декабр 2011-йил.
- ↑ „印度片現在這麼火也不是沒有原因的“. Хуэҳуа (7-апрел 2018-йил). 2022-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-март 2019-йил.
- ↑ „Аамир: И cоулдн'т реаллй энжой тҳе фоод ин Чина“. Редифф (21-май 2015-йил).
- ↑ ҳттп://смартинвестор.бусинесс-стандард.cом/маркет/ипоНеwс-418220-Топ_10_биггест_cоммерcиал_ҳиц_оф_Амитабҳ_Баччан.ҳтм
- ↑ „Топ Wорлдwиде Гроссерс АЛЛ ТИМЕ: 37 Филмс Ҳит 100 Cроре“. Бох Оффиcе Индиа. 2013-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-декабр 2012-йил.
- ↑ Cаин, Роб. „Фор Индиан Мовиэс, 1,000 Cроре Рупеэс Ис Тҳе Неw 100“. Форбес (2-октабр 2017-йил).