Дисгерминома – жинсий ҳужайраларда учровчи ўсимталарнинг бир тури бўлиб, одатда тухумдонларни зарарлайди[1]. Худди шу гистологияга эга бўлган ўсимталар тананинг бошқа қисмларида ҳам учраши мумкин. Масалан: моякларда семинома, марказий нерв системасида герминома[1]. Дисгерминома тухумдонда учровчи ўсмаларнинг 1% дан кам қисмини ташкил қилади. Дисгерминома одатда ўсмирларда ва ёши катта аёлларда учрайди. Тахминан 5% балоғатга етмаган болаларда ҳам кузатилиши мумкин. Дисгерминома 50 ёшдан ошган аёлларда жуда кам учрайди. Дисгерминома билан касалланганларнинг 10 фоизида иккала тухумдон зарарланади, яна 10 фоизида эса битта тухумдон зарарланиб, унда микроскопик шиш пайдо бўлади.

Дисгерминома
Дисгерминома микропрепарати
Мутахассислик Онкология, Гинекология

Анормал жинсий безлар ва андрогенга бефарқлик синдроми туфайли дисгерминома ривожланиш хавфи юқори бўлади[2]. Аксарият дисгерминомалар қон зардобидаги лактат дегидрогеназа (ЛДГ) миқдорини ошиши билан боғлиқ бўлиб, баъзида ўсма ривожланишининг илк белгиси сифатида тахмин қилинади.

Белгилари

Дйсгерминомани олиб ташлаш жараёни

Дисгерминома гиперкалсемия билан боғлиқ. Макроскопик текширилганда дисгерминомалар ташқи юзаси силлиқ, бўғимларга ажралган бўлади ва кесилганда юмшоқ, гўштли ва кулранг, пушти ёки сарғиш рангга эга. Микроскопик текширувда одатда ғовак ҳужайраларга ўхшаш бир хил ҳужайраларни кўрсатади. Строма лимфоцитларни ўз ичига олади ва беморларнинг тахминан 20 фоизида саркоидозга ўхшаш грануломалар учрайди. Метастазлар энг кўп лимфа тугунларида учрайди.

Диагностикаси

ЛДГ ўсма белгиларини 95% ҳолларда оширади.

Даволаш

Дисгерминомалар бошқа семимоматоз жинсий ҳужайрали ўсмалар каби, кимётерапияга ва радиотерапияга жуда сезгир бўлганлиги учун даволаниш самарали кечади[3]. Кимётерапияга жавоб бермайдиган дисгерминомалар учун мақсадли даволаш усуллари ўрганилмоқда[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 "Дйсгерминома ин тҳреэ патиэнц wитҳ Сwер сйндроме". Wорлд Жоурнал оф Сургиcал Онcологй 5 (1): 71. Жуне 2007. дои:10.1186/1477-7819-5-71. ПМИД 17587461. ПМC 1934908. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=1934908. 
  2. ↑ Нелсон Техтбоок оф Педиатриcс, 18тҳ эд. Чаптер 553. Қуэстион 11, Гйнеcологиc Проблемс оф Чилдҳоод
  3. ↑ 3,0 3,1 "Молеcулар Патҳwайс анд Таргетед Тҳерапиэс фор Малигнант Овариан Герм Cелл Туморс анд Сех Cорд-Стромал Туморс: А Cонтемпорарй Ревиэw". Cанcерс 12 (6): 1398. Май 2020. дои:10.3390/cанcерс12061398. ПМИД 32485873. ПМC 7353025. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7353025.