Дискета — эгилувчан магнит дискли кассета; компютернинг маълумотлар сақланадиган қурилмаси. Ҳажмига кўра 3,5 ва 5,25 дюймли хиллари бор, шунга кўра 3 ва 5 дюймли Д. дейилади. Д.дан маълумотларни бир компютердан иккинчисига ўтказиш учун фойдаланилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил