Дислалия термини грекча со'здан олинган бо'ииб, (дис — бузилиш, лалиа - нутқ) деган ма'нони англатади.

Дислалия нутқ бузилишлари орасида энг кўп тарқалган камчиликдир.

Ҳозирги даврда "дислалия" термини халқаро характерга эга бўлди (унинг мазмуни ҳамда у аниқлаган бузилиш турлари доимо мос келмаса ҳам). Бу келишмовчилик бузилишларни аниқлашда тадқиқотчиларнинг қандай та'рифлашни асос қилиб олишига бог'лиқ: анатомо-физиологик, психологик ёки лингвистик. Клиник мезонларни одат бо'йича та'рифиашда дислалия турларини турли талаффуз бузилишлари ко'пинча қатор қо'йилган деб ко'рилади. Психологик ва лингвистик мезонлар асосига қо'йилган дислалия тушунчасига, гоҳ унинг турли форма ва турлари, гоҳ фонетик ва фонетико-фонематик талаффуз бузилишлари киритилади (масалан, Р.Е Левина ишларида).

Ното'г'ри талаффуз нутқ камчилиги ҳақидаги биринчи ма'лумотлар қадимги греколимлари Плутарх, Гиппократ, Кладия, Гален вабошқаламинг ишларида баён қилинди. Юқоридаги м уаллифлар нотўғри талаффузни даволашни талаб қилувчи касаллик деб қарайдилар. Уларнинг фикрича, товушлами нотўғри талаффуз қилиш тил, лаб, қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг зарарланиши билан боғлиқ деб ко'рсатадилар.

Механик дислалия ва унинг сабаблари

Механик (органик) дислалия периферик нутқ аппаратнинг (тил, жағ , танглай, тиш) оиганик бузилиши натижасидир.

Тил тагидаги этнинг (юганча) калталиги механик дислалияга сабаб бо'лади. Бу камчилик тил ҳаракатини қийинлаштиради, тил тагидаги этнинг ҳаддан ташқари калта бо'лиши тилнинг юқори томон ко'тарилишига имкон бермайди. Бундан ташқари, тилнинг ҳаддан ташқари катта бо'лиши ёки ҳаддан ташқари кичик ва торбўлиши ҳам дислалияга олиб келади. Бундай ҳолларда тўғри артикулация қийинлашади.

Жағ тузилишидаги камчиликлар прикус нонормалликлаига олиб келади. Нонормал прикуслар бир неча хил ко'ринишда бўлиши мумкин.

Прогнатия ― юқори жағ олдинга томон чиққан бо'лади. Бунинг натижасида пастки олдинги тишлар юқоридаги тишлар билан бириашмайди.

Прогения ― пастки жағ олдинга чиққан бўлади.

Очиқ прикус ― юқори ва пастки жаг'лар бирлашганда улар орасида оралиқ масофа қолади. Айрим ҳолларда бу оралиқ фақат олдинги тишлар орасида бўлади (олдинги очиқ прикус).

Ёни очиқ прикус ― ўнг томонли, чап томонли ва икки томонли бо'Ииши мумкин.

Тишларнинг (тиш қаторининг) ― ното'гри тузилиши ҳам дислалияга сабаб бо'лиши мумкин. Тишлар ва жаг'даги камчиликлами бартараф этиш шифокор стоматолог томонидан олиб борилади.

Танглайнинг нотўғри тузилиши ― товушларнинг то'г'ри талаффузига халақит беради тор, баланд ёки паст, ясси танглай ко'пчилик товушламинг тўғри артикулациясига имкон бермайди.

Лабларининг қалинлиги ― ингичка ва кам ҳаракатчанлиги ҳам лаб ва лаб-тиш ловушларини аниқ талаффузига халақит беради.

Функсионал дислалия ва унинг сабаблари

Функсионал дислалияда перифcрик нутқ аппаратининг артикулацион қисмида ҳеч қандай органик бузилишлар, камчиликлар кузатилмайди.

Функсионал дислалиянинг кенг тарқалган сабабларидан бири оиладан нутқини ното'г'ри шакллантиришдир. Айрим оилаларда катталар бола нутқига тақлид қиладилар. Болани суйиб у билан "бола тилида" со'злашадилар Бунинг натижасида болада товушларнинг то'г'ри талаффузи кеч ривожланади. Дислалия ҳолаларда тақлид асосида ҳам юзага келиши мумкин. Товушларталаффузи ҳали етарли, то'г'ри шаклланмаган кичик ёшдаги болалар билан, тили чучук ёки ноаниқ, тез шошиб гапирадиган кишилар билан доимо мулоқотда бо'лиши бола нутқига салбий та'сир ко'рсатади. Ко'пинча ҳола оилада товушларни ното'г'ри талафТуз этувчи киши нутқига тақлид этади. Бу эса функсионал дислалияга сабаб бо'лади.

Оиладаги икки тиллилик, педагогик қаровсизлик ҳам функсионал дислалияга сабаб бо'лади. Бунда товушлаига э'тибор бермаслик, боладаги камчиликлами тўғирламаслик, тўғри ва аниқ талаффуз намуналарини бермаслик ҳоллари ко'зда тутилади.

Дислалия артикулацион аппарат а'золарининг (тил, лаб, пастки жағ) ҳаракатчанлигидаги камчиликлар натижасида ҳам содир бо'лади. Бу ҳол боланинг тилни керакли ҳолатда ушлаб тура олмаслиги ёки бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга тез ўта олмаслигида намоён бо'лади.

Дислалия функсионал эшитувнинг пасайиши натижасида ҳам пайдо бо`лиши мумкин.

Дислалияни бартараф этиш

Талаффуз бузилишларни бартараф этиш учун логопедик та’сир лозим. Логопедик та'сирнинг асосий мақсади, нутқ товушларини тўғри шакллантиришдир. Нутқ товушларини тўғри тиклаш учун бола қуйидагиларни билиши лозим: нутқ товушларини билиши ва уларни идрокида аралаштириб юбориши керак эмас /бир товушни иккинчисидан акустик белгиси бо'йича ажрата билиши/; нормал талаффуз қилинган товушдан нотўғри талафТуз қилинган товушни ажрата билиши; ўзи таиафТуз қилган товушни эшитиб назорат қила билиши ва сифатини баҳолаши; товушни нормал /эффектини/ акустик эффектини ҳосил қилувчи артикулацион ҳолатни бажара олиши; нутқнинг ҳамма турларида товушлардан о'ринли фойдаланиши лозим.

Логопед болани тўғри талафиузга ўргатиши учун ниҳоятда самарали йўл топиши лозим.

Тўғри ташкил қилинган логопедик иш дислалиянинг бошқа турларида ҳам самарали натижага эришади. Механик дислалиянинг бир қанча ҳолларида логопедия ва тиббиётнинг биргаликда ёндашиши натижасида самарали муваффақиятларга эришилади.

Логопедик та'сирнинг муваффақиятли шарт-шароитлари талаффуздаги камчиликларни бартараф этиш учун яхши шароитлар яратиб беради:

логопеднинг бола билан эмоционал контакти; машг'улотларни қизиқарли шаклда ташкил қилиш ва чарчашга йўл қо'ймайдиган иш тизимида олиб бориш.

Логопедик машг'улотлар ҳафтасига уч марта мунтазам равишда о'тказилади. Ота-оналар билан биргаликда уй шароитида ҳам машг'улотлар ўтказилиши лозим (логопед топшириқлари асосида). Машғулотларни ҳар куни (кунига 2—3 марта) 5—15 минутдан ўтказиш лозим.

ТалафТуздаги нуқсонларни бартараф этиш учун дидактик материаллардан кенг фойдаланилади.

ТалафТуздаги камчиликларни бартараф этиш муддати бир қанча факторларга бог'лиқ: нуқсоннинг мураккаблик даражасига, боланинг ёш ва индивидуал хусусиятига, машғулотнинг мунтазамлигига, ота-оналар томонидан бериладиган ёрдамга. Оддий дислалияда машг'улотлар бир ойдан уч ойгача, мураккаб дислалияда эса уч ойдан олти ойгача о'тказилади. Мактаб ёшидаги болаларга қараганда, бог'ча ёшидаги болаларталафТузидаги нуқсонлар қисқа муддат ичида бартараф этилади, катта мактаб ёшидаги болаларга қараганда эса кичик мактаб ёшидаги болаларда тезроқ бартараф этилади.

Ҳаволалар

Адабиётлар