Диспаша (франс. диспаче) — 1) кема ҳалокати (кемани, экипажни, юкни қутқариш)даги жами ҳаражатларни ҳисоблаш; 2) юк ташишни ташкил этган томонлар (юк ва кема эгаси, ке-мани ёлловчи ижарачи) ўртасида ҳаражатларнинг тақсимланиши. Д.ни амалга оширувчи шахс диспашер деб юритилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил