Dispersion prizmalar
Дисперсион призмалар - оптик призмаларнинг бир гуруҳи; нурланишларни тўлқин узунлигига қараб спектрларга ажратишга хизмат қилади. Асосан, спектрал асбобларда ишлатилади. Нурланишларнинг Д. п.да ажралиши шу призмадан ўтаётган нурлар оғиш бурчаги 8 нинг турли узунлик Х даги тўлқинларнинг синиш кўрсаткичлари и га боғлиқлиги натижасидир. Д. п. кузатилаётган спектр соҳасига қараб турли хил материалдан: кўринувчи соҳалар шишадан; ултра-бинафша соҳалар кристалл кварс, флюорит ва б. моддалардан; инфрақи-зил соҳалар литий, фторит, ош тузи ва б. моддалардан ясалади. Д. п.нинг спектрга ажрата олиши призма ясалган модданинг солиштирма оғирлигига боғлиқ.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |