Dispersiya (maʼnolari)
(Dispersiyadan yoʻnaltirildi)
Дисперсия (лотинча: дисперсио — тарқалиш, сочилиш):
1) математикада — тасодифий миқдор дисперсияси; тасодифий миқдорнинг математик кутилиш атрофидаги зичлиги даражасини акс эттирадиган тушунча. Таърифга кўра дисперсия тасодифий миқдор билан унинг математик кутилиши орасидаги айирма квадратининг математик кутилишига тенг.
2) физикада — ўрганилаётган физик катталикнинг тасодифан ўлчанган қиймати унинг ўртача қийматларидан фарқланиши даражаси. Тажрибада эса дисперсия деб тасодифий ўлчанган қийматларни уларнинг ўртача арифметик қийматидан оғишишлари квадратларининг ўртача арифметик катталиги тушунилади. Физикада, мас, қуйидаги иборалар мавжуд:
- Электромагнит тўлқинлар дисперсияси — муҳитда тарқалаётган электромагнит тўлқинлар тезлигининг тўлқин частотаси (тўлқин узунлиги)га боғликлиги.
- Диэлектрик киритувчанлик дисперсияси — ўзгарувчан электромагнит майдонга жойлашган модда диэлектрик киритувчанлигининг шу майдон тебранишлар частотасига боғликдиги.
- Ёругдик дисперсияси — ёругликнинг дифраксияланиши, интерферен-сияланиши ва икки муқит чегарасида синиши натижасида монохроматик ташкил этувчиларга, яъни спектрга ажралиши. Хусусий ҳолда, ёруглик дисперсияси — муҳитнинг мутлақ синдириш кўрсат-кичининг шу муҳитга тушаётган ёруғлик частотасига боғлиқлигини кўрсатади
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |