Диспетчер (инг . диспатч — тез бажараман) — и. ч.нинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, унинг ҳар бир жараёнини махсус техника воситалари ёрдамида оператив назорат қилиш, мувофиклаштириш ва марказлашган бошқарувни амалга оширувчи хизматчи. Д. диспетчерлик пултида ўрнатилган алоқа воситалари, диспетчерлик сигнализация аппаратлари, диспетчерлик сўзлашув аппаратлари ёки коммутаторлар, факс ва телевизион ускуналари, радиотелефон, компютер ва б. воситалардан фойдаланиб иш юритади (яна қ. Диспетчерлаш).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил