Dispetcherlash
Диспетчерлаш — и. ч. ва б. жараёнларни тезкор назорат қилиш ҳамда бошқаришни марказлаштириш; ахборотларни узатиш ва қайта ишлашнинг энг замонавий воситаларини қўллашга асосланади. Д. асосий и. ч. сиклидаги барча жараёнларнинг узлуксиз бажарилишини, тежамлилигини таъминлашга, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг узлуксиз ишлашини уюштиришга хизмат қилади.
Д.ни диспетчерлик хизмати амалга оширади. Д. ишлаб чиқариш жараёни мураккаб, кўп босқичли корхоналарда катта аҳамиятга эга бўлиб, у кўпгина соҳалар — машинасозлик, металлургия, электротехника, энергетика ва электрлаштириш, кимё, қурилиш ва қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноатлари, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт тармоклари ва б. соҳаларда кенг қўлланади: Энергетикани Д.да электр ст-ялар, электр узатиш линиялари ва б. оператив бошқарилади. Энергетика диспетчери бир қанча электр ст-ялари ва электр тармоқларининг биргаликдаги ишини текширади ҳамда мувофиқлаштиради. Саноат корхоналарини Д .да келаётган ахборотни автоматик ишлаш учун мантиқий қурилмадан ёки бошқарувчи компютерлардан фойдаланилади. Қурилишни Д. алоқа, автоматик ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ҳозирги замон жиҳозлари ёрдамида амалга оширилади. Бунда қурилиш ўз вақтида ишчилар, материаллар, лойиҳалар, қурилиш машиналари, транспорт билан таъминланади; қурилиш май-донлари ишлари мувофиклаштирилади; ишчилар, машиналарнинг бўш туриб қолиши ва б. камчиликлар йўқотилади. Автомобил, ҳаво, сув ва темир йўл транспортларидаги диспетчерлик хизматининг таркиби ва ташкил этилиши айрим турдаги транспортларнинг хусусиятига ва уларнинг техник жиҳозланишига кўра саноат корхоналаридаги диспетчерлик хизматидан фарқ қилади, бунда йўловчи ва юкларни тўхтовсиз ва маромида ташишга асосий эътибор қаратилади. Олий ўқув юртларида диспетчерлик хизмати даре жадвалларини тузиш, ўқув аудиторияларини тасдиқлаш, дарсларни ўтиш жараёнини назорат қилиб бориш вазифаларини ўз ичига олади. Диспетчерлик хизмати и. ч. самарадорлигини таъминловчи тизим бўлганлиги боис, ривожланган мамлакатларда бу тизимни узлуксиз такомиллаштириб бориш ва энг замонавий техник ускуналар билан жиҳозлашга катта аҳамият берилади. Д. меҳнат унумдорлигини 12—25% оширишга имкон беради. Уни ташкил этишга кетган ҳаражатлар 1 —2 йилда тўла қопланади.
Ҳоз. Ўзбекистонда халқ хўжалигининг йирик корхоналари (мас, "Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" аксиядорлик жамияти, Асака автомобил зди, Бухоро нефтни қайта ишлаш зди ва б.)да энг самарали ишлайдиган, замонавий техник ускуналарга асосланган диспетчерлик тизими ташкил этилган.
Садир Салимов.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |