Дисплей (инг . дисплай — қайта кўрса-тиш) — матн ёки график кўринишдаги маълумотларни электрон нурли асбоб экранига чиқариш учун мўлжалланган қурилма. Монохром (бир рангли) ва кўп рангли хиллари бўлади. Д. бевосита видеоадаптер қурилмаси бошқаруви асосида икки режимда — матн ёки график кўринишидаги ахборот билан ишлайди. Матнли режимда компютер экрани белги ўринлари деб аталадиган 25 та қатор ва 80 та устунга бўлинади. График режимда экран пиксел деб номланувчи нуқталар тўпламидан ибо-рат бўлади. Бу нуқталар сони ва ранг-баранглик даражаси компютерда ишлатилаётган адаптерларнинг турига боғлик бўлади. Айни вақтда ЭГА (Энҳанcед Грапҳиc Адаптер — имконияти кенг график режимли адаптер), ВГА (Видео Грапҳиc Адаптер — видеографик матрица), СВГА (Супер ВГА) — турли рангли Д.лар кенг тарқалган. Бу адаптерлар ёрдамида экранда кўпи билан 256 хил рангли 800х600 гача бўлган нуқталар ҳосил қилиш мумкин. Д.лар ва уларнинг имконият даражаси тавсифи қуйидаги жадвалда келтирилган[1].

Манбалар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил