Диспноэ (дм... ва юн. пноиа — нафас) - ритмнинг бузилиши, ҳаллослаш, тез-тез нафас олиш (гиперпноэ) ёки нафас тўхтаб қолиши (апноэ). Д. крнда карбонат ангидрид кўпайиши (гиперкапния) ва кислород камайиши (гипоксемия) натижасида келиб чиқади. Жисмоний меҳнат вақтида нафас тезлашуви умумий интоксикация натижасидир. Д. оғир патологик ҳолатдан дарак беради ва нафас марказининг қаттиқ зарарланиши натижасида келиб чиқади. Д.ни келтириб чикарган касаллик даволанади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил