66
Диспрозий
Дй
162,500
4ф106с2

Диспрозий (Дйспросиум, юн. диспроситос — топилиши қийин), Дй — Менделеев даврий системаси ИИИ гуруҳининг лантаноидпар туркумига мансуб элемент; тартиб рақами 66, атом массаси 162,50. Диспрозийнинг 7 та барқарор изотопи маълум: л56Дй, 158Дй, 160Дй, л("Дй, 162Дй, 163Дй ва 164Дй. Радиоактив изотоплари сунъий йўл билан олинган. Диспрозий — оч кул-ранг металл. Зичлиги 8,56 г/см3. Бирикмаларда уч валентли. Оддий шароитда ҳаво кислороди таъсирида секин, қиздирилганда (100° дан юқори ҳароратда) тез оксидланади. Минерал кислоталар (ҲФ дан ташқари) билан ўзаро ре-аксияга киришиб, Дй(ИИИ) тузларини ҳосил қилади. Ишқорий эритмалар таъсирига чидамли. Азот, водород, хлор, бром ва ёд билан қиздирилганда шиддатли реаксияга киришади.

Диспрозий оксид Дй2О, — рангеиз кристалл модда. Моноклин ф- Дй2О3) ва кубик (а- Дй2О3) панжарали модификациялари маълум. Зичлиги 8,16 г/см3, а-Дй2О3 2070° да р- Дй2О3 га айланади. Суюқланиш температураси 2400°. Дй2(C2О4)3, Дй(НО3)3 ва б. ни 800—1000° да парчалаш усули билан олинади.

Диспрозий хлорид ДйCл3 — рангеиз кристалл модда. Моноклин панжарали. Су-юкланиш температураси 654°, қайнаш температураси 1627°; зичлиги 3,617 г/см3; сувда яхши эрийди. 200° дан юқори температурада Дй2(C2О4)3 га хлор ва тетрахлорметан аралашмасини таъсир эттириб, шунингдек, Диспрозийни хлорлаб олинади.

Диспрозий фторид ДйФ3 — орторомбик панжарали рангеиз кристаллар, зичлиги 7,466 г/см3; 1030° да гексагонал модификациям айланади. Суюқданиш температураси 1157°, қайнаш температураси 2200° дан юқори. Сувда эримайди. Диспрозий бирикмаларига фторид кислота, Диспрозий га фтор таъсир эттириб олинади. Диспрозий ДйCл3 ёки ДйФ, ни калсий, натрий ёки литий билан кайтариб олинади. Диспрозий нурланган моддаларни нейтрон радиографик текширишда, ДйЖ, кўча ва стадионларни ёри-тувчи чироқлар и. ч. да, ДйО, қизил рангда шуълаланувчи люминофорлар компоненти сифатида ва махсус ши-шалар олишда қўлланади. Диспрозийни 1886-йилда франсуз кимёгари Диспрозий Диспрозий Лекок де Буабодран кашф этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил