Дистилланган сув - ҳайдаш (дистиллаш) йўли билан таркибидаги эриган минерал тузлар, органик моддалар ва бошқа қўшимчалардан тозаланган сув. Тиббиётда ишлатиладиган Дистилланган сувда нитрат, нитрит ва сулфат кислоталар, хлор, калсий ионлари, карбонат ангидрид ва бошқа қўшимчалар бўлмаслиги керак, 10 мл шундай сув буглантирилганда қолдиғи 0,5 мг дан ошмаслиги лозим. Тери остига юбориладиган эрит-малар ва кўзга томизиладиган дорилар тайёрлаш учун Дистилланган сув қайта стерилланади ёки қайнатиб олинади. Дистилланган сувда организм учун зарур микроэлементлар бўлмаганлиги сабабли ичишга ярамайди, узоқ, истеъмол қилинганда меъда тўқималаридаги тузларни ювиб кетади, на-тижада эпителий ҳужайралари бўкиб, нобуд бўлади. Дистилланган сув кимё ва физика лабараторияларида эритувчи сифатида ишлатилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил