Distorsiya
Qiyofa
Дисторсия (лот. дисторсио — қийшайиш) — оптик системаларда ҳосил бўладиган тасвир нуқсонлари; бунда обект билан унинг тасвири орасида геометрик ўхшашлик бузилади. Дисторсия тасвирнинг ҳар хил қисми турлича чизиқли катталашиши натижасида ҳосил бўлади. Кўпинча, тасвирнинг чизиқли катталашиши ҳар бир нуқтасида ҳар хил бўлади. Шунинг учун тасвир аслига ўхшамай чиқади. Масалан, дисторсия хоссасига эга бўлган оптик системада квадратнинг тасвири бузилиб чиқиши мумкин. Дисторсия ҳодисаси кузатиш асбоблари ва оптик системаларда тасвир сифатига унча зарар келтирмаса ҳам аниқ масалаларда ҳисобга олинади. Энг яхши фотоаппаратлар обективида дисторсия 0,5% га яқин, аэросуратлар олиш учун ишлатиладиган обективларда тахминан 0,01% бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |