Дивертикул (лот. дивертиcулум — ён йўл) — ковак (найсимон) аъзолар деворининг бўртиб чиқишидан ҳосил бўлган халтум, ковакли бўртма. Туғма ёки ҳаётда орттирилган пулсион ва тракиион, яъни меъда-ичак системаси ичида босим ошганда ва улар деворини ташқи томондан чандиқлар тортиб турганда кузатиладиган хиллари фарқ қилинади. Ҳазм аъзоларидан қизилўнгач, ичак, меъда, шунингдек, қовуқса кўпроқ, бошқа аъзоларда эса кам учрайди. Туғма Д. эмбрионал тараққиёт нуқсонларига боғлиқ (мас, ингичка ичак Д.и). Ковак аъзо деворининг мускул ва эластик тўқимаси тузук ривожланмаганда, жароҳатланишдан кейин юпқа тортганда, аъзо бўшлиғидаги босим ошганда Д. пайдо бўлади. Д. икки ёки ундан ортиқ бўлса, дивертикулёз дейилади. Ковак аъзо ичидаги масса (мас, қизилўнгачда — овқат, ичақса — ахлат) Д.дан чиқиб кетиши қийин бўлгани учун ушланиб қолиб, маълум чегарали яллигланиш жараёни, яра пайдо бўлиши мумкин. Кичкина Д. ҳеч сезилмайди (симптомсиз ўтади). Д. катта бўлса, бирор белги кўринади, мас, қизилўнгач Д.ида овқат ўтиши қийинлашади, ушланиб қолган овқат қусиб ташланади, бўйин дўппайиб туради, қовуқ Д.ида сийдик чиқариш қийинлашади ва ҳоказо. Д.нинг яллиғланиши — дивертикулит, қонаш, тешилиш, ярага, баъзан ракка айланиш, шунингдек, ичак тутилиши каби асоратларга сабаб бўлади. Д. махсус (эндоскопик, рентгеноло-гик) усуллар билан текшириб аниқланади. Д. яллиғланмаган бўлса, консерватив даво, асоратли шаклларида операция қилинади, Д.лар кўп бўлса, аъзонинг шу қисми кесиб олиб ташланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил