Дивизион (франс. дивисион — бўлин-ма) — қурукликдаги қўшин бирлаш-малари ва қисмлари ёки ҳарбийден-гиз флотининг бирлашма ва қисмлари таркибидаги ташкилий, маъмурий тактик бўлинма. Д. артиллерияда 2—3 батарея; отлиқ қўшинларда ўзиюрар қуролларнинг 2—3 батареяси; ҳарбий— денгиз флотида бир хил русумдаги бир неча кема ва катерлардан иборат. Д. мустақил ёки бирор қисм, бирлашма таркибида бўлиши мумкин. ЎзР Қуролли кучлари таркибида ҳам артиллерия Д.лари мавжуд.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил