Diyen uglevodorodlar
Диен углеводородлар, диенлар, диолефинлар — иккита қўшбоғли тўйинмаган углеводородлар. Д. у. молекуласидаги қўшбоғларнинг ўзаро жойлашувига қараб уч хил бўлади: 1) айрим қўшбоғл и Д. у., мас, пентадиен -1,4; кимёвий хоссалари жиҳатдан олефинларга ўхшайди; 2) зич (кумулясияланган) қўшбоғли Д. у., алленлар синфи шулардан иборат; 3) қўшбоғлари ораланган (оддий боғ воситали) Д. у. Д. у. этилен қатори углеводородларининг барча хоссаларини намоён қилади. Д. у. олишнинг умумий усуллари: гликоллар ва тўйинмаган спиртлар дегидратацияси, икки атомли галоид бирик-малардан галоген водородлар тортиб олиш реаксияси ва б. Д. у. полиамид толалар, пластификаторлар, лок, дори, синтетик каучук ва б. и. ч.да асосий хом ашёдир.Қўш боғларнинг жойлашишига қараб алкадиенлар қуйидаги уч турга бўлинади:
1. Кумуляцияланган ёки туташган диенлар. Бу тор диенларда иккала қўш боғ ҳам битта углерод аиораига бириккан бўлади. Уларнинг биринчи вакили CҲ2=C=CҲ2 алиэн деб аталгани учун, кўпинча, кумуляцияланган диенлар алиэн углеводородлар деб ҳам аталади.
2. Конюгирланган диенлар ёки оралатма қўш боғли диенлар. Бу тур диенларда иккита қўш боғ орасида битта оддий боғ жойлашган бўлади. Масалан, CҲ2=CҲ-CҲ=CҲ2 дивинил.
3. Ажратилган қо 'ш боғли диенлар. Бу тур диенларда иккита қўш боғ икки ва ундан ортиқ оддий боғ билан ажратилган бўлади: >C = C-(CҲ2)н-C = C <
Номенклатурааси. Халқаро ўринбосарли нименклатура билан аталганда диенлар тўйинган углеводородларнинг ҳосиласи деб қаралади, қўш боғларнинг ўрни қўш боғ тутган углерод атомининг рақами билан кўрсатилади ва алканларнинг номи охиридаги -ан ўрнига -диен сўзи қўшиб ўқилади. Баʻзан диенлар тарихий номенклатура билан аталади.
Ҳ2C=C=CҲ2 алиэн 1,2-пропадиен
Ҳ2C=CҲ—CҲ=CҲ, эритрен дивинил 1,3-бутадиен Ҳ2C=CҲ-CҲ2-CҲ2-CҲ=CҲ2 диаллин 1,5-гексадиен. Кимёвий хоссалари жиҳатидан бутадиен билан изопрен то'йинмаган углеводородларга о ‘хшайди — бириктириб олиш реаксиялари улар учун хосдир. Одатда модда бу диенлар молекулаларининг учларига бирикади. Масалан, бром билан о’заро та’сирлашганда қўшбоғлар узилади, чеккадаги углерод атомларига бром атомлари бирикади, эркин валентликлар эса қўшбоғ ҳосил қилади, я’ни бирикиш натижасида қўшбоғ силжийди:
CҲ₂=CҲ-CҲ=CҲ₂+Бр₂ => CҲ₂Бр-CҲ= CҲ-CҲ₂Бр
Бутадиен ва изопрен полимерланади ва сополимерланади, я’ни бошқа тўйинмаган бирикмалар билан биргаликда полимерланади ва каучуклар ҳосил қилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |