Parhez bilan davolash
Парҳез билан даволаш, диетотерапия – баъзи касалликлар (гастрит, энтерит, колит, яра касаллиги, жигар, буйрак хасталиклари ва бошқалар)ни даволаш ва олдини олиш мақсадида пар-ҳездан фойдаланиш. Парҳез билан даволаш дори-дармонлар ва бошқа даво воситалари билан бирга қўлланади. Парҳез билан даволаш қадимдан маълум, аммо унинг илмий асослари фақат ХИХ асрнинг 2-ярмида ишлаб чиқидди, бунда рус олимлари И. П. Павлов ва И. М. Сеченов яратган физиологик қоидаларнинг аҳамияти катта бўлди. П.билан д.нинг асосий принсиплари: овқатланиш рациони, режими ва масаллиқни пишириш усулини белгилашда индивидуал ёндашиш; касалликнинг ҳарактери, беморнинг ахволи ва организмнинг ўзига хос хусусиятлари, овқатнинг миқдор ва сифат жиҳатдан мутаносиб бўлиши, беморга касаллиги туфайли бирор озиқ модда ёки овқат маҳсулотини бериб бўлмайдиган ёки чеклаб қўйиладиган хрлларда рационни оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар ва витаминлар бирмунча мувофиқ келадиган қилиб белгилашдан иборат. Шунинг учун парҳез билан даволаш фақат врач маслаҳатига мувофиқ ҳамда унинг кузатуви остида олиб борилади. Кам овқат ейиладиган кунлар буюриш, осон сингадиган овқат ҳисобига унинг сифатини чеклаш, овқатланиш режимини ўзгартириш, масаллиқларга махсус пазандалик ишлови бериш усуллари парҳез билан даволашда кенг қўлланади. Бунда овқат рациони шифобахш ва тўйимли бўлиши, шунингдек, организмнинг витаминлар, микроэлементлар ва биологик фаол моддаларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириши лозим.
Тўйимли овқатланиш организмнинг касалликларга қарши курашиш, шикастланган орган ва системалар ишини яхшилаш, моддалар алмашинувини ва организмнинг умумий ҳолатини нормаллаштириш имконини беради. Парҳез билан даволаш стационар, санаторий, курорт ва амбулатория шароитида қўлланади.
Кам овқат ейиладиган кунлари бирор хил озиқ-овқат маҳсулоти, масалан, олма, творог, сут кун бўйи оз-оздан бериб борилади. Бундай кунларни врач буюради ва унинг назорати остида давом эттирилади. Семизлик, атеросклероз, юрак-томир касалликлари, гипертония ва бошқаларда туз ва суюкликни кам истеъмол қилиш ҳисобига овқат миқдор жиҳатидан чекланади.
Ейиладиган овқат миқдорини кескин камайтириш фақат стационар шароитида ёки маълум даволаш муассаларида мутахассис врач назоратида амалга оширилиши керак, чунки даволашнинг бу усули ҳар кимга ҳам тавсия этилавермайди. Ўз билгича бу усулни қўллаш ман этилади. Баъзан буткул оч қўйиш саломатликка жиддий путур етказиши ва айрим органлар (жигар, мия ва бошқалар)да тузатиб бўлмайдиган ўзгаришларни кел-тириб чиқариши мумкин. Ҳар бир организм очликка ҳар хил чидайди, бундай жиддий синовга ҳар қандай организм ҳам бардош беравермайди. Озишни ўйлаб ўз билгича оч юриш парҳезга кирмайди, аксинча моддалар алмашинувини бузиб, касалликка олиб келади.
Овқат маҳсулотларини сифатига кўра чеклашда уларнинг механик ва кимёвий хусусиятлари ҳисобга олинади. Механик чеклаш деганда дағал, бад-ҳазм овқат маҳсулотлари ёки уларнинг айрим қисмларини, мас, дағал клетчаткага бой бўлган ўсимлик маҳсулотлари ҳамда гўштнинг қаттиқ қисмларини овқатга ишлатмаслик тушунилади. Кўпроқ йирик тортилган ундан ёпилган нон, турп, шолғом, редиска, карам, бодринг, дуккаклилар, тирикроқ қилиб пиширилган бўтқалар чекланади. Механик чеклаш пазандалик ишлови бериш усулида ҳам қўллана-ди, яъни гўшт қиймаланади (котлетлар, биточкилар, фрикаделкалар); сабзавотлар эзилган пюре, запеканка шаклида берилади. Ёрма (перловка, сули, гуруч ва бошқалар)дан тайёрланган шўрвалар эзилтириб пиширилади.
Кимёвий чеклашда ҳазм безлари секрециясини кучайтирувчи ва меъдаичакнинг мотор (ҳаракат) функ-сиясини қўзғатувчи таомлар кам була-ди, овқат рационида қуюқ булонлар (гўштли, балиқли, сабзавотли), қовурмалар (котлетлар, бифштекслар, қовурилган картошка), усти қизартириб пиширилган таомлар, қуюқ ёғли ўткир сардаклар, зираворлар, тузланган бодринг, янги ёпилган юмшоқ нон, қуймоқлар чиқариб ташланади. Сувда ва буғда пиширилган овқатларда ҳазм безлари секрециясини кимёвий йўл билан қўзғатувчи моддалар бир қадар чекланган бўлади. П.билан д.да беморнинг аҳволи, унинг ҳаракат қилиш имконияти ва касаллик ҳарактерига кўра белгила-надиган овқатланиш режимига амал килишга катта аҳамият берилади.
Беморлар кунига 4—5 маҳал овқатланиши, овқатланиш орасидаги вақт 4 соатдан ошмаслиги керак. Айрим ҳолларда даволаш мақсадида бўлиббўлиб овқатланиш режими тавсия этилади, бунда овқат оз-оздан тез-тез қабул қилинади. П.билан д.да касаллик ҳарактерига мое келадиган алоҳида овқатлар берилади. Ўсимлик маҳсулотлари – янги сабзавотлардан тайёрланган салатлар, қовун-тарвузлар ҳам парҳез таомлар ҳисобланади, чунки уларда витаминлар, ферментлар, фитонсидлар, микроэлементлар, органик кислоталар, жуда фойдали, семиртириб юбормайдиган қанд моддалари (фруктозалар) кўп бўлади. Парҳез билан даволашда янги хом сабзавот ва меваларни кўп бериш билан уларнинг ишқорий таъсири таъминла-ниб, атеросклерозга олиб келувчи аци-дотик (кислоталик) узгаришларга бар-ҳам берилади. Ҳатто соғлом кишилар ҳаяжонланганида, кам ҳаракат қилга-нида ва бошқа нохуш омиллар таъсирида организмнинг сабзавот ва меваларга бўлган эҳтиёжи ортади. Шунинг учун сабзавот ва мевалар бемор ҳамда соғлом кишилар ҳаёти учун зарур маҳсулотлардан ҳисобланади. Кишининг тезгина соғайиб кетишини таъминловчи моддалар кўпгина овқат маҳсулотларида мавжуд. Улар, айниқса, сут маҳсулотлари (кефир, простокваша, сметана, творог)да куп бўлади. Парҳез хусу-сиятига эга гўшт маҳсулотларига: ёғсиз мол гўшти, товуқ, қуён гўшти ва жигар киради. Деярли барча сабзавот ва мевалар (турп, шовул, дуккаклилардан ташқари) парҳез маҳсулотлар ҳисобланади. Замонавий парҳез таомларда одатдаги овқат маҳсулотларидан кенг миқ-ёсда фойдаланилади, лекин улар янги ва сифатли бўлиши керак.
1999-йилда Ўзбекистон соғликни сақлаш вазирлиги буйруғи билан 2-ТошТИ ички касалликлар пропедевтикаси қошида диетология маркази ташкил этилиб, унда узбек миллий таомларининг парҳез хусусиятлари урганилмоқда[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |