Уй дизайнини чизаётган дизайнер МУСА

Дизайнер – бу бирор нарсанинг шакли ёки тузилишини тайёрлашдан олдин режалаштирадиган, чизмалар ёки макетлар тайёрлаш орқали амалга оширадиган касб эгаларига бериладиган умумий тушунчадир. Моддий ёки номоддий обектлар, маҳсулотлар, ўйинлар, графикаларни яратадиган ҳар қандай шахс дизайнер деб аталиши мумкин.[1]

Умумий тушунчалар

Дизайнер – бу кенг омма истеъмоли учун янги консепсия, ғоя ёки маҳсулотларнинг чизмаларини яратадиган шахсдир. Бу санъаткорлардан фарқ қилади, чунки санъаткорлар фақат бир нечта одам тушуниши ёки қадрлаши учун санъат асарларини яратадилар. Бироқ, ҳар иккала соҳа ҳам эстетикани тушунишни талаб қилади. Бугунги жамиятнинг саноат дизайнидаги мураккабликнинг ортиши ва оммавий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари туфайли, кўпроқ вақт кўпинча кўпроқ харажат билан боғлиқ бўлгани сабабли, ишлаб чиқариш усуллари янада мураккаблашди ва улар билан бирга дизайнлар ва уларнинг ишлаб чиқарилиши ҳам ўзгариб борди. Классик соҳалар энди маҳсулотнинг дизайнига ёки эҳтимол унинг ишлаб чиқариш усулига қараб, кичикроқ ва кўпроқ ихтисослашган дизайн соҳаларига (ландшафт дизайни, шаҳар дизайни, ички дизайн, саноат дизайни, мебел дизайни, мода дизайни ва бошқалар) бўлинади. Дизайн саноатидаги турли ихтисослашувларга қарамай, уларнинг барчаси ёндашув, кўникмалар ва иш усуллари жиҳатидан ўхшашликларга эга. Дизайнер бўлишнинг энг муҳим жиҳатлари муаммоларни ҳал қилиш ва янги ечимлар яратиш учун дизайн усуллари ва дизайнетрлик қобилятларидан фойдаланишдир. Дизайнер ишининг бир қисми улар хизмат кўрсатмоқчи бўлган аудиторияни билиб олишдан иборатдир. Дизайнерларга таълим бериш, ўқитиш усуллари ёки дастур ва назариялар мактаблар ва ўрганиш соҳаларига қараб фарқланади. Саноатда, катта лойиҳалар учун дизайн жамоаси одатда турли хил дизайнерлар ва мутахассислардан иборат бўлади. Жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатлар таклиф қилинган маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари ёки ғоя ривожланиши давомида олиб борилган тадқиқотларга қараб фарқланади, лекин одатда улар жамоанинг ҳар бир аъзосига яратиш жараёнида иштирок этиш имкониятини беради.

Дизайн касблари

Дизайнерларнинг турли хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар: [2]

Қўшимча адабиётлар

Манбалар