Dmitriy Bystrov
| Файл:Дмитрй Бйстров.жпг | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Умумий маълумот | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Тўлиқ исм |
Дмитрий Вячеславович Бйстров | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Туғилган вақти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Вафоти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи |
184 см | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Дмитрий Вячеславович Бйстров (1967-йил 30-июл, Москва — 2005-йил 1-июн, Москва) — совет ва рус футболчиси, ҳимоячи позициясида тўп сурган.
Биография
У фаолиятининг асосий қисмини Москванинг „ССКА“ клуби сафида ўтказди. Дмитрий ССКА жамоаси таркибида СССР чемпиони бўлди ва 1991-йилда кубокни қўлга киритди. Кейинчалик Россиянинг „Зенит“, „Шинник“, Ўзбекистоннинг „Навбаҳор“, „Локомотив“, Нижний Новгород, Липецкнинг „Металлург“ клублари таркибида ўйнаган.
1997-йилги мавсумда Ўзбекистон Олий лигасининмг амалдаги чемпиони, Наманганнинг Навбаҳор жамоасига таклиф қилинди ва Наманган клуби билан шартнома имзолади. Таркибдаги рақобат ва жамоага мослаша олмаслик туфайли мавсум якунида жамоани тарк этди. 2000-йилги мавсумда Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳри жамоаси сафида 19 та ўйин ўтказган. „Аccесс-Голден Граин“ жамоаси таркибида чемпионат якунига 3 тур қолганда „Семей“ жамоаси билан ўйинда ўз дарвозасига 2 та гол уриб, жамоасини олтин медалларни қўлга киритишда маҳрум қилгани билан ёдда қолди. Бу ўйиндан сўнг у жамоадан четлатилди ва ўринбосарлар жамоасига жўнатилди. Кейинчалик қозоқ жамоасидан сўнг Россиянинг асосан ҳаваскор жамоаларида тўп сурди.
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг у „Пресня“ ва „Обнинск“ клубларида мураббийлар штабида фаолият олиб борди, Сергей Колотовкин таклифига кўра Серпуховдаги „Локомотив-М“ жамоасида ёрдамчи мураббий вазифасида ишлади.
2005-йил май ойида дарёда чўмилганидан сўнг у оғир касал бўлиб қолди, икки марта касалхонага боришдан бош тортди[1]. 1-июн куни у 37 ёшида икки томонлама зотилжам касаллигидан вафот этди[2]. У Хованский қабристонига дафн этилган[3].
Манбалар
- ↑ „«Проклятый матч». Трагические судьбы участников финала Кубка СССР 1991 года“. 2022-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-январ.
- ↑ „СВОЯ КОЛОНКА• Александр КРУЖКОВ• ПОСЛЕДНИЙ ЧЕМПИОН СССР“. www.спорт-эхпресс.ру. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-сентябр.
- ↑ „Они тоже гостили на земле... Быстров Дмитрий Вячеславович (1967-2005)“. неc.м-неcропол.ру. 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.
Ҳаволалар
- — У ҳеч кимни танимади. Нима учун ЦСКА ва „Зенит“ ўйинчиси Бистров ёшлигида вафот этди
- Дмитрй Бйстров ат ФоотбаллФаcц.ру (ин Руссиан)