Dmitriy Donskoy

Дмитрий Донской, Дмитрий Иванович (1350.12.10 — Москва — 1389.19.5) — Москва (1359-йилдан) ва Владимир (1362-йилдан) улуғ князи. Иван ИИ Красний (1326—59)нинг ўғли. Отаси ўлгач (1359), Олтин Ўрда хони Мурод унга улуғ князлик ёрлиғини берган. Дмитрий Донской Москвада оқ ҳарсангдан Кремл бунёд эттирган (1364). У 1372-йил Твер шаҳрини қамал қилиб, унинг князи Михаилни сулҳ тузишга ва улуғ князлик даъвосидан бутунлай воз кечишга мажбур этган. Сўнг, шу йили Рязан князлигини ҳам ўзига бўйсундирган. Шу тариқа Дмитрий Донской барча қўшни князликларни итоат эттириб, Олтин Ўрдага қарши урушга ҳозирлик кўра бошлаган. Аммо, 1377-йил Кўк Ўрда хони Арабшоҳ (1376—77) Д. Д. қўшинини тор-мор келтириб, Суздал, Нижний Новгород ва Рязан князликларини ишғол қилган. 1380 йил Д. Д. Олтин Ўрда туманбошиларидан бири — Мамай қўшинлари билан жанг қилиб, уни енгган (қаранг Куликово жанги). 1381-йил Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон Дмитрий Донской қўшинини бутунлай тор-мор келтириб, Москвани ишғол қилгач, Рус яна Олтин Ўрдага қарам бўлиб қолган.
Манбалар
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Қирол оила аъзоси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |