Dmitriy Konovalov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Дмитрий Петрович Коновалов (1856.22.3, ҳозирги Днепропетровск вилояти — 1929-йил, 1-июн, Ленинград) — рус кимёгари. Академик (1923-йилдан). Эритмаларнинг кимёвий назарияси асосчиларидан бири. Петроград технология институти (1915-1918), Кончилик институти (1918— 22) профессор Петроград ўлчов ва оғирликлар Бош палатаси президенти ва технология институти профессор (1922-йилдан). Асосий илмий тадқиқот ишлари кимёвий термодинамика ва кинетикага оид. Коновалов эритмаларнинг газ ва суюқ фазаларидаги компонентларининг нисбий таркиби буғ босимига ҳамда иккита суюқ фазадан иборат системаларнинг қайнаш температурасига боғликлик қонунларини (Коновалов қонунлари) кашф этган (1881—1884)[1].
Манбалар
- ↑ "КОНОВАЛОВ Дмитрий Петрович" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |