Дмитрий Романович Ли (Дмитрий Романович Ли) — ўзбекистонлик технолог ва давлат арбоби.

Дмитрий Ли
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори
Мансаб даври
2019-йил 10-январдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1982-йил 21-август (1982-08-21) (44 ёш)
Тошкент

Биографияси

Дмитрий Ли Ўзбекистон халқ таълими тизимида, машинасозлик ва металлургия соҳаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2017—2019-йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

2018-йилдан 2021-йилгача Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси бўлган[1].

2019—2022-йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори бўлган[2].

2022-йил 29-апрелда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди[3].

2024-йил 26-октябр куни Ўзбекистон президенти администрацияси ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд қилинган. Суиқасд иши доирасида Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги икки нафар чеченистонлик — Бислан Расаев ва Шамил Темирхановни халқаро қидирувга берган. Улар Алламжоновдан ташқари Дмитрий Лига суиқасд уринишига алоқадорликда гумонланган[4].

Манбалар