Дмитрий Валентинович Лобан (беларусча: Дзмітрый Валянцінавіч Лобан; 1981-йил 3-май) — беларуслик паралимпиячи (биатлон ва тоғ чанғиси спорт турлари бўйича). Ванкувер паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, Пхёнчхан паралимпия ўйинларининг икки карра кумуш медали соҳиби, жаҳон кубоги совриндори. Чанғичи Лидия Графеэванинг турмуш ўртоғи. Дмитрй Лобан ЛW12 категориясидаги мусобақаларда иштирок этган[1].

Дмитрий Лобан
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Belorussiya bayrogʻi Беларус
Таваллуд санаси 1981-йил 3-май (1981-05-03) (45 ёш)
Брест вилояти, Гончари қишлоғи
Турмуш ўртоғи Лидия Графеева
Спорт
Қайси спорт Чанғи пойгаси, биатлон

Таржимаи ҳоли

Дмитрий Лобан Брест вилоятининг Гончари қишлоғида туғилган[2]. Касб-ҳунар билим юртини тамомлаган. Ундан сўнг, қишлоқда қурувчилик ва қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланган. 22 ёшида бахциз ҳодиса туфайли поездга урилган ва натижада шифокорлар унинг оёқларини тиззадан паст қисмини ампутация қилишга мажбур бўлишган[2]. Минскдаги ногиронларни реабилитация қилиш марказида даволанганидан кейин Дмитрий ногиронлар аравачасида рақсга тушишни машқ қилган ва ҳатто мамлакат чемпиони бўлган[2][3].

Кейинчали Дмитрий ногиронлар аравачасида спорт билан шуғуллана бошлаган ва Беларуссияда энг кучли спортчи деб эътироф этилган. 2007-йилда эса чанғи спортига қизиқиб қолган[4]. Биринчи мусобақада у 40 нафар иштирокчи орасида 12-ўринни эгаллаган. Финландияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иккита йўналишда 4-ўринни эгаллаган. 2008-йилда Швециядаги мусобақаларда шоҳсупага кўтарилган. 2009-йилги мавсум натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб, Кумуш глобусни қўлга киритган[2][3]. 2010-йилда Франсияда бўлиб ўтган чанғи пойгаси бўйича жаҳон кубогида ўзининг биринчи соврини қўлга киритган[3]. Ванкуверда бўлиб ўтган қишки паралимпия ўйинларида эса 10 кмга классик услубдаги чанғи пойгаси мусобақаларида бронза медалини қўлга киритган[5]. Дмитрий Ванкувердаги мусобақада жиддий жароҳат билан иштирок этган. Бронза медалини қўлга киритгандан сўнг, у ўз ватанида „Ғалабага бўлган иштиёқи учун“ (русча: „За волю к победе“) номли мукофот билан тақдирланган.

2014-йилда Сочидаги ўйинларда Юрий Бузанов мураббийлиги остида Дмитрий чанғи ва биатлон мусобақаларида қатнашган. Чанғи пойгасида 1 км масофага югуриш мусобақасида иштирок этган. Лекин ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олмаган. 10 км масофага ўтказилган чанғи пойгасида 11-ўринни эгаллаган. Биатлон бўйича 7,5 км (6-ўрин), 12,5 км (8-ўрин) ва 15 км (7-ўрин) масофаларга масофаларга югуриш мусобақаларида иштирок этган.

2018-йилда Пхёнчхандаги Олимпиадада Дмитрий Беларус паралимпия терма жамоаси сардори бўлган. 7,5 км масофага биатлон спорт турида кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, чанғи спорти бўйича спринт баҳсларида кумуш медални қўлга киритган. Финалда америкалик Андреw Соулга фотофиниш натижасига кўра имкониятни бой берган[6].

Хотини — Лидия Графеэва, паралимпиячи[2][7][8]. Дмитрий Лидия билан протезлаш марказида танишган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Беларусь на зимней Паралимпиаде представят 15 спортсменов (фото)“ (ру). Министерство спорта и туризма Республики Беларусь (2018-йил 28-феврал). 2018-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Дмитрий Комашко. „Дмитрий Лобан: быть, а не ныть“ (ру). Беларусь Сегодня (2018-йил 7-апрел). 2018-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Дмитрий Лобан: „Живу ожиданиями стартов“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-13 санасида архивланган)(рус.)
  4. ↑ „Дзмитрй Лобан'с сторй бефоре ҳис Паралймпиc cареэр“. 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-март.
  5. ↑ „Дзмитрй Лобан cомпетес ин ҳис 3рд Wинтер Паралймпиcс“. 2018-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-март.
  6. ↑ „Биатҳлон | Эвент Счедуле Менъс 7.5км, Ситтинг — Пеонгчанг 2018 Паралймпиc Wинтер Гамес“ (эн). www.пеонгчанг2018.cом. 2018-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-март.
  7. ↑ „Cросс-Cоунтрй Скиинг | Атҳлете Профиле: Лидзия ҲРАФЕЕВА — Пеонгчанг 2018 Паралймпиc Wинтер Гамес“ (эн). www.пеонгчанг2018.cом. 2018-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-март.
  8. ↑ „Лидзия Ҳрафеева | Паралймпиc био“. 2018-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-март.