Файл:Дмитрий Прянишников.жпг

Дмитрий Николаевич Прянишников (1865.25.10(6.11), Кяхта шаҳри -1948.30.4, Москва) — рус агрокимё мактаби асосчиси. СССР фанлар академияси академик (1929), ВАСХНИЛ академик (1935), Меҳнат Қаҳрамони (1945). Прянишниковнинг илмий ишлари ўсимликларни озиқлантириш ва деҳқончиликда ўғитлардан фойдаланиш, агрокимё, қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш масалаларига бағишланган. Олимнинг "Агрокимё" (1940) асари деҳқончиликда ўғитларни қўллашнинг илмий асоси ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил