Dmitriy Ryabichev
Дмитрий Борисович Рябичев (1926.1.9, Малин, Украина — 1995.25.4) — ҳайкалтарош, Ўзбекистон (1976) ва Россия Федерацияси (1978) халқ рассоми. Ленинград муҳандислик қурилиши институти (1949) ва Москва бадиий саноат билим юрти (1954) ни тугатган. Асосан ҳайкалтарошликнинг монументал ёдгорлик соҳасида ижод қилади, асарларида композицион яхлитлик, шакл ифодалилиги ва улуғворликка эришган: "Владимир шаҳрининг 850 йиллиги" (бронза, 1959, Владимир шаҳрида), "Ойбек" (гранит, 1971, Тошкент), "Жасорат" (бронза, гранит, 1976, Тошкент), "Халқлар Дўстлиги" (бронза, гранит, 1982, Тошкент) ва бошқа монумент ва ёдгорлик ҳайкалларнинг муаллифи. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1964)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |