Дмитрий Гаврилович Евсеев (1892-йил 8-ноябр, Пенза – 1942-йил 13-феврал, Тошкент) – инқилобчи, болшевик, Бутунроссия Таъсис мажлиси аъзолигига номзод, Чека ва Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси аъзоси, бригада қўмондони.

Шахсий маълумотлари
Таваллуди 8-ноябр 1892-йил
Россия империяси, Пенза
Вафоти 13-феврал 1942-йил
ЎзССР, Тошкент
Сиёсий партияси РСДРП
Касби чилангар
Хизмат йиллари 1919–1925

Биографияси

Дмитрий Евсеев 1892-йил 8-ноябрда Пенза шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топган[1]. Бошланғич маълумотни 5 йил қишлоқ мактабида ўқиди. Ўқишни тугатгандан сўнг, Дмитрий 8 ой давомида иш курсларида ўқиди ва уни ҳам муваффақиятли тамомлади. Гравюра устахонасида талаба бўлди ва металл ўймакорлик мутахассислиги бўйича таҳсил олди[2].

Евсеев 1907-йилдан бошлаб Пенза шаҳрида яшади ва у ерда Пенза-1 темир йўл стансиясида механик бўлиб ишлаган (1907–1910). 1910–1913-йиллар оралиги Воронсов ва Кракка заводларида механик бўлиб, 1913-йилдан[1] (ёки 1915-йилдан[2]) Пенза новвойлари ва ёғоч ишлаб чиқарувчилари уюшмаси[3] котиби лавозимида фаолият олиб борди (савдо, ёғочсозлик, металлсозлик ва новвойлар касаба уюшмаси)[4].

Дмитрий Евсеев 1910-йилда РСДЛПга ва болшевикларга қўшилди. 1915-йил май ойида ҳибсга олинди ва 6 ойлик қамоқдан сўнг Шарқий Сибирга уч йилга сургун қилинди. У ерда 1917-йилгача қолди[1].

1917-йилдан кейин

Евсеев Феврал инқилобидан кейин Петроградга келди Кўп ўтмай Марказий Қўмита томонидан Ивановога юборилди ҳамда у ерда маҳаллий шаҳар думаси сиёсатчиси ва тўқимачилик ишчилари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг раиси бўлди. У Бутунроссия Таъсис мажлиси аъзолигига номзод сифатида кўрсатилган, аммо сайланмаган[1].

Дмитрий Гаврилович 1917-йил ёзида РСДРП Иваново вилоят қўмитаси (ГК), Иваново округ қўмитаси ва Иваново ГК Ҳарбий ташкилоти аъзоси бўлган. Худди шу йили Иваново шаҳридаги Қизил гвардия бошлиғи бўлган ва Вилоят Ижроия Қўмитаси Президиуми аъзоси этиб сайланган[2].

Дмитрий Евсеев Пулково яқинидаги Керенский-Краснов қўшинларига қарши жангларда, сўнгра Петрограддаги курсантларнинг қуролли қўзғолонини бостиришда қатнашган[5]. Болшевиклар мухолифларига қарши курашда маҳаллий ҳокимият органларига ёрдам бериш учун Шимолий, Жанубий ва Шарқий фронтларда хизмат қилган[1].

Германиядаги фаолияти ва эвакуация

Дмитрий Гаврилович 1925-йил февралдан декабргача Ковров пахта трестида ва 1925–1927-йилларда Ғарбий-Шарқий Европа товар биржаси „Востваге“ акциядорлик жамиятида бошқаруви аъзоси бўлган. 1927-йилдан СССРнинг Германиядаги савдо миссияси бўлимини бошқарган[2].

1931-йил апрел ойида Қизил Армия захирасида СССР Инқилобий Ҳарбий Кенгаши буйруғи билан 13-корпус штаб бошлиғи этиб тайинланган. Ҳудди шу йили ноябр ойида буйруқ бекор қилинди.

Евсеев 1941-йилда оғир касалликка чалинди[6] ва Улуғ Ватан уруши бошланганидан сўнг, октябр ойида Тошкентга эвакуация қилинди. Дмитрий Гаврилович Евсеев 1942-йил 13-февралда Ўзбекистон ССР пойтахтида вафот этди[1].

Оиласи

Евсеев икки марта оила қурган[7].

Биринчи рафиқаси Олга Всеволодовна немис ва зодагон аёл бўлган.

Иккинчи рафиқаси Анна Ивановна Чк бўлимининг котиби бўлган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Евсеев Дмитрий Гаврилович: определение — Политика.НЭС“. политике.ру. 2016-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Евсеев Дмитрий Гаврилович | История повседневности“. www.эл-ҳисторй.ру. 2016-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
  3. ↑ Вячеслав Харитонович Суржко. „ДМИТРИЙ ГАВРИЛОВИЧ ЕВСЕЕВ (годы жизни должности)“. www.онлйи.ру. 2016-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
  4. ↑ „Евсеев Дмитрий Гаврилович - Политический словарь - Энциклопедии & Словари“. энc-диc.cом. 2016-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
  5. ↑ „Евсеев Дмитрий Гаврилович: Биография“. www.алехандеряковлев.орг. 2016-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
  6. ↑ „Евсеев Дмитрий Гаврилович“. www.ҳроно.ру. 2016-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
  7. ↑ Вячеслав Харитонович Суржко. „БРАТ ДЕДА: ДМИТРИЙ ГАВРИЛОВИЧ ЕВСЕЕВ“. www.онлйи.ру. 2016-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.