Дмитрий Дя-Гирович Юн (1993-йил 16-октябр, Ғазалкент, Тошкент вилояти, ЎзССР) – россиялик профессионал боксчи, Россия спорт устаси. Россия чемпионатининг уч карра ғолиби (2007, 2009, 2010). 2009-йилда Россия талабалари спартакиадаси ғолиби. 2012-йил Талабалар ўртасида жаҳон чемпионати финалчиси, 2007- йил Европа чемпионати бронза медали совриндори. Кўплаб миллий ва халқаро турнирлар ғолиби.

Дмитрий Юн
Статистикаси
Асл исми Дмитрий Дя-Гирович Юн
Вазн тоифаси енгил (61,2 килограмгача)
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия
Мураббийи Владимир Рошченко
Таваллуди 1993-йил 16-октябр (1993-10-16) (33 ёш)
Ғазалкент, Тошкент вилояти, Ўзбекистон
Ҳаваскор фаолияти
Ҳаваскорлик жанглари 6
Ҳаваскорлик ғалабалари 5
Мағлубиятлари 1
Дуранглари 1
Профессионал фаолияти
Биринчи жанги 2019-йил 28-июн

Таржимаи ҳоли

Дмитрий Дя-Гирович Юн Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида туғилган. 1996-йилда оиласи Россияга кўчиб ўтган. Боксга 2000-йилда келган. 16 ёшида у Россия спорт устаси талабларини бажарган[1]. Дмитрийнинг биринчи мураббийи – Россияда хизмат кўрсатган мураббий А. П. Орлов. Айни пайтда Дмитрий Россияда хизмат кўрсатган мураббий Владимир Рошченко қўл остида машғулот ўтказмоқда.

Ҳаваскор боксчи сифатида карераси

У Челябинск вилояти шарафини ҳимоя қилган. 2007-йилда ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Россия чемпионати ғолиби, кейин ўша йили катталар ўртасидаги бокс бўйича Россия чемпионати ғолиби бўлди. 2009-йилда бокс бўйича Россия чемпионати ғолиби. 2009-йил „АИБА фахрий президенти Н. А. Никифоров-Денисов хотирасига бағишланган кубок“ Бутунроссия мусобақаси ғолиби[2]. 2010-йилда Россия ёшлар чемпионати ғолиби[3]. 2012-йилги Талабалар ўртасида жаҳон чемпионати финалчиси[4]. 2007, 2009, 2010, 2012, 2013, 2014-йилларда бокс бўйича Россия терма жамоаси аъзоси.

Профессионал карераси

Дмитрий профессионал боксдаги фаолиятини 2019-йил 28-июн куни АҚШда мексикалик боксчи Хосе Антонио Мезани (6:3) мағлубиятга учратган ҳолда бошлаган[5]. Иккинчи профессионал жанг ҳам АҚШда бўлиб ўтган, унинг рақиби америкалик Хавер Мартинес эди; Дмитрий бир овоздан ғалаба қозонган[6].

Профессионал жанглар статистикаси

6 та жанг, 5 та ғалаба (1 таси нокаут), 1 та мағлубият.
Жанг
Жанг ҳисоби
Жанг санаси
Рақиби
Жанг ўтказилган жой
Давралар, вақт
Изоҳ
6 5-1 2021-йил 23-январ Жора Амазарян (9-2-2) Rossiya РСС Бокс академияси, Екатеринбург, Россия РТД 4 (8)
5 5-0 2020-йил 7-ноябр Rossiya Шерзожон Абдураззоқов (1:0) Rossiya РСС Бокс академияси, Екатеринбург, Россия МД 6 (6)
4 4-0 2020-йил 7-март Ukraina Станислав Максюченко (2-1-1) Rossiya РСС Бокс академияси, Екатеринбург, Россия РТД 4 (6)
3 3-0 2020-йил 24-январ Ukraina Артем Айвазиди (12-16-1) Rossiya РСС Бокс академияси, Екатеринбург, Россия УД 6 (6)
2
2-0 2019-йил 17-август AQSH bayrogʻi Хавер Мартинес (4-6) AQSH bayrogʻi Банc оф Cалифорниа стадиони, Лос-Анжелес, АҚШ УД 6 (6)
1
1-0 2019-йил 28-июн Meksika Хосе Антонио Меза (6-3) AQSH bayrogʻi Печанга Ресорт & Cасино, Темекюла, Калифорния, АҚШ УД 4 (4) Профессионал рингдаги дебюти.

Ютуқлари

Титуллар

Ҳаваскор боксда

  • 2007-йил.Zoloto Ёшлар ўртасидаги Россия чемпионати ғолиби
  • 2007-йил.Zoloto Катта ёшлар ўртасидаги Россия чемпионати ғолиби
  • 2007-йил.Bronza Англиядаги Европа чемпионати совриндори
  • 2008-йил.Zoloto „Қаҳрабо қўлқоп“ халқаро турнири ғолиби
  • 2009-йил.Zoloto Россия чемпионати ғолиби
  • 2009-йил.Zoloto „АИБА фахрий президенти Н. А. Никифоров-Денисов хотирасига бағишланган кубок“ Бутунроссия мусобақаси ғолиби.
  • 2010-йил.Zoloto Ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионати ғолиби
  • 2012-йил.Bronza Ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионати совриндори
  • 2012-йил.Serebro Талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалчиси
  • 2013-йил.Serebro 19—22 ёшли ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионати финалчиси
  • 2013-йил.Bronza Қирғизистонда ўтказилган халқаро турнир совриндори
  • 2014-йил.Bronza Венгриядаги халқаро турнир совриндори
  • 2015-йил.Bronza Қирғизистонда ўтказилган халқаро турнир совриндори
  • 2015-йил.Bronza 19—22 ёшли ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионати совриндори

Унвонлари

  • 2010-йил Россия спорт устаси

Манбалар

Ҳаволалар