Чуст до'пписини кийган одам
Чуст дўппи
Сурхон дўппи

Дўппи (ўзбекча: دوپپا, уйғурча: دوپپا‎‎) – енгил бош кийими. Қадимдан эроний ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари орасида (айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) миллий кийим турига айланган. Бошқа халқлар дўппиларидан ўзбек дўппилари ўзига хос шакли, безаги билан фарқланади. Дўппи уч қисмдан – тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичилади), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан тузилган, Ўзбекистоннинг турли жойларида турлича безатилади; қисмлари бирлаштирилганда турлича кўринишга эга бўлади. Дўппи тикувчи уста дўппидўз, дўппи тикиш касби эса дўппидўзлик деб аталади.

О’збекистон до’ппилари 2 га бо’лингандек Водий ва воҳа до’ппиларига энг машур ва нозик дидли до’ппи Марг’илонга тегишли.Дўппи асосан бахмал, сидирға шойи, сатинга ип, ипак, зар иплар билан кашта тикиб тайёрланади. Тайёрланган жойи (Чуст, Марғилон, Тошкент, Шаҳрисабз ва бошқалар), мўлжалланган кишиларнинг ёши ва жинсига (эркак, аёл, болалар), шакли (ўткир учли, конуссимон, ярим доора, чуқур тубли, думалоқ, каржли ва бошқаларга) кўра дўппилар хилма-хил ва ранг-барангдир. Дастлабки дўппилар шакли ўткир учли қилиб салла билан кийишга мўлжаллаб кизаги кенг жиякли қилиб тайёрланган. 1920-йиллардан дўппи шакли ўзгарди: тепаси думалоқ ёки мурабба шаклга эга бўлди, кизакдаги жияги ингичкалашди.

Ўзбекистонда Чуст, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Бойсун, Шаҳрисабз, Қо'қон дўппилари машҳур. Аммо О’збекистонни энг дид билан тикиладиган го’зал ва жозибали ҳам эркаклар ҳам аёллар до’ппилларини тикадигани бу Марг’илондир. Чуст дўпписи тўқ яшил шойи ёки сатиндан 4 каржли қилиб тайёрланади: тепасининг ҳар бир каржида қалампирнусха ёки бодом шакли, кизагининг ҳар бир каржида 4 тадан меҳроб (ярим доира) шаклида кашта билан сидирға қоплаб оқ ипда (ёки ипакда) тикилади. Тайёр дўппининг тепаси кизагидан мурабба шаклида бўртиб чиқади (бошқа дўппиларнинг тепаси ярим доира шаклида бўлади). Шакли кўп жиҳатдан чует дўпписига ўхшаш бўлган марғилон дўпписи гулларининг (нисбатан ингичка ва узун қалампир шаклининг) сидирға қопланмаслиги билан фарқланади.

Тошкентнинг духоба дўпписи сидирға бахмалдан, бухоро дўпписи сидирға ёки гулли бахмалдан тайёрланади; бухоро дўпписига ранг-баранг ипак ипларда йўрма усулида кашта тикиб безатилган жияк тутилади.

Ироқи дўппи Шаҳрисабзда кенг урф бўлган, кейинчалик бошқа жойларга тарқалиб, ҳар бир маҳаллий жойнинг ўзига хос безак усулида яратила бошланди. Дўппининг бу турида кашта иплари суғирилиб тўр ҳолига келтирилган матогс (сурпга) рангли ипак ёки ингичка толали пахта ипи билан ироқи чокда (терма ва босма усулида) тикилади (номи шундан). Ироқи дўппининг энг яхши намуналари Шаҳрисабз ва Китоб дўппидўзлари томонидан тайёрланади. Тошкент ва Фарғона водийсида кенг тарқалган ироқи нусха дўппининг нақш мужассамоти ранг-баранг гулли новдалар, улар орасидаги яшил, кўк тусли қушчалар (булбуллар) шаклидан иборат. Тошкентнинг ироқи дўпписида оқ заминга атиргуллар тўқ ва оч қизил ипакларда (баъзан „Раъно“, „Гули“, „Фарғона тонг отгунча“ ва бошқа) ёзувлар қўшиб тикилади.

Шаҳрисабзнинг тепа ва кизаги яхлит (ипак ва ипдан) тўқилган гилам дўпписи ҳам машҳур. Самарқанд (Ургут) ва Сурхондарёнинг (Бойсуннинг) думалоқ, шаклли пилтадўзи дўпписининг нақши содда, гуллари марказга томон йўналган, қавиқ чоклари эса қовурғали юзани ҳосил қилади. Бухоро зардўзларининг зардўзи-гулдўзи ва зардўзи-заминдўзи („Юлдуз“, „Товус“ ва бошқа) дўппилари бадиий жиқатдан юқори баҳоланади. Тошкентнинг сидирға парчадан 4 каржли (каржлари ўзаро қора хошия йўллар билан бўлинган, ҳар бир каржга ёрқин гуллаган новдалар тикилган) дўпписи ва бошқа дўппилар жозибали қилиб тайёрланади.

Исломда дўппи. Исломда бош кийимда юриш суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халога (ҳожатхонага) бош кийимсиз киришдан қайтарганлар. Сабаби бошнинг ўша дўппи беркитиб турган кафтдек қисмида жинларнинг инсон миясига кириб жойлашиши учун йўллар (каналлар) бўлар экан. Агар дўппи кийилса, ўша канал бекитилади ва инсон турли номақбул ишлардан, хаёллардан қутилади. Бунинг яна бир сабаби шундай изоҳланадики, ҳожатхонага киришда инсон елкасидаги фаришталар жойидан тушиб эшик олдида қолар экан, шайтон эса йўқ. Ҳожатхона ичида шайтон васвасидан қутилишда ўша бош кийими – дўппи кишининг қалқони бўлади.

Намоз ўқилганда ҳам, албатта, бош кийим билан (дўппи, салла ва ҳоказо) жойномозга чиқилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобеъинлар ва ўтган барча улуғлар бош кийим билан намоз ўқиганлар.

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: „Салла билан ўқилган икки ракъат намоз салласиз ўқилган етмиш ракъат намоздан яхшидир“, – дедилар". (Дайламий ривоят қилган).

Дўппига оид қадрият. Қадимда дўппини оёқ остига қўйиш, уни босиш, устидан ҳатлаб ўтиш дўппи эгасига беҳурматлик, беодоблик саналган. Ҳатто дўппини оёқости қилиш, эзғилаш, йиртиб парчалаш билан унинг эгасига зиён-заҳмат етказиш мумкин, деб ишонилган. Дўппи инсоннинг бошини ҳимояловчи, асровчи бош кийими бўлиши билан бирга, унга дўппи кийган инсоннинг куч-қуввати, иродаси, хислатлари ўтади, деб ҳам ҳисобланган. Кўпни кўрган, соғлом, бақувват кексаларнинг тахланган дўпписи билан кинналаб қўйиш, силаш, „эми-деми шу эмиш“ дея уриб қўйиш беморга қувват беришига умид қилганлар.

Дўппидаги қалампирнусха. Эркаклар дўпписида тасвири туширилган қалампир нусханинг замонавий мода оламида ҳам ўрни беқиёс. Бу нусхани жаҳонда турлича: „турк ловияси“, „ҳинд палма барги“, „форс сарви“, „турк бодринги“, „шарқ бодринги“ ёхуд „ҳинд бодринги“ ҳам деб юритилади. У қандай ном билан юритилмасин, унинг шакли бир-бирига ўхшаш. Шу боисдан ҳам турли халқларда ўзига хос маъно англатган ушбу рамзга эгалик масаласи жумбоқ бўлиб қолмоқда.

Тахминларга кўра, ушбу белги милодий 224-651-йилларда сосонийлар давлатида (ҳозирги Ироқ ва Эрон ҳудудлари)да пайдо бўлган. Матолар савдо-сотиғи туфайли бу белги бутун Осиё мамлакатлари, Ҳиндистон ва Европага ҳам кириб борган. Шу туфайли бўлса керак муаллифликка даъвогар бўлаётган турли мамлакатлар ҳали-ҳануз тортишувлар гирдобида. Ўзбекистонда эмбрионга ўхшаб кетадиган ушбу белги серфарзандлик маъносини ҳам англатиб, болажон халқимизнинг севимли қалампир нусхаси сифатида қадрланади.

Филателияда

Манбалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил