Дўст Муҳаммад (15–16-асрлар) – ҳиротлик форсийнавис шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Марғаний маҳалласидан эканлигини айтиб, ҳам ше'рни, ҳам муаммони яхши айтиши ҳақида ма'лумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Сафий” исмига битилган бир муаммоси ва қуйидаги байти келтирилган:

Балост аз ту ба дил ҳар замон жафойи дигар,

Жафоки, бар дигаре мекуни, балойи дигар.

(Мазмуни: Дилимга доимо жафо етказасан. Бошқаларга етказган жафойинг ҳам мен учун яна бир балодир)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Мажолис ун-нафоис".