Doʻstjon Matjon
Ҳаёти
Дўстжон Матжон - (1924-1990) ўзбек адабиётида болалар шоири. Хоразм вилоятининг Урганч туманида туғилди. Хоразм давлат педагогика институтини битиргач, меҳнат фаоилиятини Гурлан туманидаги "Маданият" мактабида она тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади. У иккинчи жаҳон уруши қатнашчисидир.
Ижоди
Илк ше‘ри 1939-йил "Ўзбекистон" номи билан яралди. 1959-йилда булғор халқ эртаклари асосида унинг "Гавҳартош" асари чоп этилди.
Китоблари
"Велко ботир",
"Ўғилларингиз қўшиғи",
"Кичкинтойлар гапиради",
"Танти айиқ, айёр тулки ва асал",
"Менинг орзуйим",
"Дўстлик",
"Менинг шаҳрим - Хива".