Додол — кокос сути, палма шакари ва гуруч унидан тайёрланган ирисга ўхшаш ширинлик бўлиб, у Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиёда, хусусан, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Бруней, Филиппин, Жанубий Ҳиндистон, Таиланд, Шри-Ланка ва Мянмада оммалашгандир. У ерларда монт калама деб аталади. Додол ширин, чўзилувча ва ёпишқоқ бўлади. Анъанавий жигарранг додол билан бир қаторда манго шарбати ёки пандан баргларининг эссенсияси (Панданус амарйллифолиус) билан тайёрланган рангдор ва хушбўй конфетлар машҳур[1][2].

Минтақавий хусусиятлари

Асосан мусулмонлар яшайдиган мамлакатларда, масалан, Индонезия ёки Малайзияда додол болаларга Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити[2][3] байрамларида берилади.

Баъзи мамлакатларда додолга дуриан таъми берилади. Бу таъмга лемпук, дейилади бу конфетлар, одатда, сариқ бўлади. Лемпук додол Таиланд, Келантан, Теренггануда, Медан шаҳрида ва Суматранинг бошқа шаҳарларида машҳур. Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқларида (Португалия Ҳиндистони дейилади), хусусан, Гоа штатида додол Рождество байрамида ейилади.

Балида додол қуруқ маккажўхори баргларига ўралган ҳолда сотилади[1].

Шри-Ланкада совишидан олдин тайёр қоришмага ҳинд ёнғоғи ва кардамон қўшилади. Қоришма совиши учун товада қолдирилади, ортиқча кокос мойи силқиб кетиши учун това қийшайтириб қўйилади. Бу вариант калу-додол деб аталади[4].

Тайёрланиши

Асосий ингредиентлар: кокос сути, ёпишқоқ гуруч уни, оддий гуруч уни ва тозаланмаган палма шакари. Анъанага кўра, ёпишқоқ гуруч уни ва оддий гуруч уни 6:1 нисбатда олинади[2]. Ирис тайёрлаш жараёни оддий, аммо 6 соатча давом этади.

2 кг ун аралашмаси учун тахминан 2 литр кокос сути ва 1,5 литр шакар сиропи олинади. Ун ва сироп аралаштирилади ва қоришма тенг ярмигача камайгунча доимий аралаштирилиб ўртача оловда пиширилади. Кейин қоришмага кокос сути қўшилади ва қуюқ жигарранг бўлгунга қадар доимо аралаштириб, паст оловда пиширишда давом этилади. Қоришма жуда чўзилувчан, аралаштириш қийин, ялтироқ ва това деворларидан осон ажраладиган, бармоққа ёпишмайдиган бўлиб қолади. Кейин унга турли қўшимчалар қўшилади (ёнғоқ, зираворлар в.б.) ва совитилади. Додол совигач, гелга ўхшаб қолади ва уни кесиб бўлакласа бўлади[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ҳттпс://www.тҳестар.cом.мй/лифестйле/фоод/неwс/2014/06/21/додол-стиcкй-треат-фор-ҳари-рая/
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Cесар Вега, Жоб Уббинк, Эрик ван дер Линден. Тҳе Китчен ас Лабораторй: Рефлеcтионс он тҳе Сcиэнcе оф Фоод анд Cоокинг. Cолумбиа Университй Пресс, 2012-02-07. ИСБН 9780231526920. 
  3. ↑ Бҳуwон Стҳапит, Ҳуго А. Ҳ. Ламерс, В. Раманатҳа Рао, Арwен Баилей. Тропиcал Фруит Треэ Диверситй: Гоод праcтиcес фор ин ситу анд он-фарм cонсерватион. Роутледге, 2016-05-12 — 246-бет. ИСБН 9781317636212. 
  4. ↑ Бруcе Краиг, Cоллеэн Тайлор Сен. Стреэт Фоод Ароунд тҳе Wорлд: Ан Энcйcлопедиа оф Фоод анд Cултуре. АБC-CЛИО, 2013-09-09 — 330-бет. ИСБН 9781598849554. 

Ҳаволалар