Доменлар (франс. домаине — бу ерда соҳалар, қисмлар) — магнит, электр ёки эластиклик хоссалари билан ёхуд зарраларнинг тартибли жойлашганлиги ёки эластиклик хоссалари билан ёхуд зарраларнинг тартибли жойлашганлиги ёки йўналганлиги билан бир-биридан фарқланувчи бир жинсли муҳит сохалари. Ферромагнит ва антиферромагнит Д., сегнетоэлектр Д., Ганн Д.и, эластик Д., суюқ кристаллардаги Д. ва б. хиллари мавжуд. Ферромагнетикларнинг спонтан магнитланганлиги (атомлар магнит моментларининг параллел йўналганлиги) соҳаси (ўлчами 10~с— 10~2 см) — ферромагнит Д.ни, сегнетоэлектрикларнинг спонтан магнитланганлиги соҳаси (ўлчами 10~5 — 10~3см) — сегнетоэлектр Д.ниҳосил қилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил