Домла — 1) мактабхона пярлари, ўғил болаларга таълим-тарбия берган зиёлилар; 2) масжид имом-хатибларининг халқ томонидан юритиладиган номи; 3) олий, ўрта махсус ўқув юртларида фаннинг бирор соҳасидан дарак берувчи шахслар (профессор, доцент, ассистент, катта ўқитувчи ва ўқитувчи)га нисбатан қўлланиладиган атама; 4) бирор соҳа (мас, фан ва маданият)да обрў-эътибор қозонган, илғор дунёқараши, эътиқоди ва б. фазилатлари билан узгаларга намуна бўладиган билимдон, муҳтарам шахс.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил