Домра — рус халқ торли тирнама сози. Олимларнинг тахминларига кўра, туркий халқларнинг дўмбира чолғуси негизида пайдо бўлган. Кварта ёки квинта бўйича созланади. Овози ёқимли, диапазони 2,5 октава. Қад. тури ХВИ—ХВИИ асрларда скоморох (машарабоз) лар ўртасида кенг тарқалган. 1896—1908 й.лари қайта ишланиб, 3 ва 4 торли Д.лари рус халқ чолғулари оркестри ҳамда турли ансамбллар таркибига киритилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил