Дон Смарт (талаффузи: Дон Смарт) (1987-йил 2-декабрда туғилган)— ямайкалик футболчи. Дон Смарт ҳозирда УСЛ 1-лигасида „Греэнвилле Триумпҳ“ футбол клуби жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Дон Смарт шунингдек, ҳужумчи ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида ўйнашга қодир.

Дон Смарт
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дон Смарт
Таваллуд санаси 1987-йил 2-декабр (1987-12-02) (38 ёш)
Таваллуд жойи Кингстон, Ямайка
Амплуаси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Греэнвилле Триумпҳ
Рақами 10
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011 Ф.C. Неw Ёрк 12 (0)
2012 Фредериcксбург Ҳоцпур 6 (7)
2013 РВА ФC 7 (9)
2014—2017 Индй Элевен 95 (10)
2018 Миами ФC 2 14 (3)
2018 Фресно ФC 4 (0)
2019—2020 Форwард Мадисон 43 (9)
2021 Греэнвилле Триумпҳ 49 (4)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 16-октябр учун)

Фаолияти

2011-йилда Дон Смарт УСЛ ПРО жамоаси „Ф.C. Неw Ёрк“ футбол клуби жамоасига қўшилди. Дон Смарт клуб сафидаги 2011-йилги мавсумда 12 та ўйинда майдонга тушди. Кейин Дон Смарт 2012-йилда УСЛ Премер-лигаси вакили "Фредериcксбург Ҳоцпур" футбол клуби сафига қўшилди. Дон Смарт клуб сафида олтита ўйинда майдонга тушиб, еттита гол уришга муваффақ бўлди. 2013-йилда Дон Смарт Виргиниа штатидаги НПСЛ клуби „РВА ФC“ футбол клуби сафига қўшилишга қарор қилди. Дон Смарт „РВА ФC“ клуби билан НПСЛ чемпионатида ғолиб чиқди. Дон Смарт клуб сафида еттита ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди[1].

Кейин Дон Смарт 2014-йилда „Индй Элевен“ футбол клуби сафига қўшилди. Ямайкалик футболчи „Индй Элевен“ футбол клуби ярим ҳимоясининг ҳар икки томонида ҳам майдонга тушди. Дон Смарт клубдаги дебют ўйинини „Индй Элевен“ футбол клубининг „Cаролина Раилҳаwкс“ футбол клубига қарши илк учрашувида ўтказди. Дон Смарт клубдаги илк голини 2014-йилнинг 12-июлида „Cаролина“ футбол клубига қарши ўйинда (2:1) киритди. Дон Смарт 2014-йилги мавсумни учта гол ва учта голли узатма билан якунлаган эди[2]. Шундан сўнг, Дон Смарт 2015-йилги мавсум ҳам худди шундай (учта гол ва учта голли узатма билан) якунлади.

Дон Смарт 2018-йилги мавсумни Миллий Премер лига вакили „Миами ФC 2“ футбол клуби билан ўтказди ва мавсум давомида еттита голли узатмани қайд этди[3].

2018-йил август ойида Дон Смарт Марк Паис билан бирга „Фресно ФC“ футбол клуби сафига қўшилди[4]. Дон Смарт 2018-йилнинг 9-сентябрида клуб сафида дебютини ўтказди. Ушбу учрашув „Сwопе Парк Рангерс“ футбол клубининг (1:0) ғалабаси билан тугади[5].

2018-йил октабр ойида Дон Смарт „Форwард Мадисон“ билан шартнома имзолади[6].

2020-йил 15-декабрда Дон Смарт 2021-йилги мавсум олдидан УСЛ 1-Лигаси вакили „Греэнвилле Триумпҳ“ футбол клуби сафига ўтаётгани эълон қилинди[7].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Бошқа Жами
Бўлим Ўйинлар сони Голлар сони Ўйинлар сони Голлар сони Ўйинлар сони Голлар сони Ўйинлар сони Голлар сони
Ф. C. Неw Ёрк 2011-йил НПСЛ 12 0 1 0 - 13 0
Индй Элевен 2014-йил НАСЛ 27 3 2 0 - 29 3
2015-йил 25 3 1 0 - 26 3
2016-йил 22 2 1 0 2 0 25 2
2017-йил 21 2 0 0 - 21 2
Жами 95 10 4 0 2 0 101 10
Жами 107 10 5 0 2 0 114 10

Манбалар

  1. ↑ „Ростер: Дон Смарт“. Индй Элевен. 2017-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-октябр.
  2. ↑ „Ростер: Дон Смарт“. Индй Элевен. 2017-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-октябр.
  3. ↑ „ДОН СМАРТ АИМИНГ ФОР СЕCОНД НПСЛ НАТИОНАЛ CҲАМПИОНСҲИП“. нпсл.cом (2018-йил 4-август). Қаралди: 2019-йил 20-апрел.
  4. ↑ „ФОХЕС АДД МИДФИЭЛДЕР ДОН СМАРТ АНД ГОАЛКЕЭПЕР МАРК ПАИС“. фреснофc.cом (2018-йил 31-август). 2019-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-апрел.
  5. ↑ „Сwопе Парк Рангерс вс. Фресно ФC – 9 Септембер 2018 – Соccерwай“. инт.соccерwай.cом. Қаралди: 2019-йил 20-апрел.
  6. ↑ „Мадисон Унвеилс Дон Смарт ас Фирст Плаер Сигнинг“. усллеагуэоне.cом (2018-йил 24-октябр). Қаралди: 2019-йил 20-апрел.
  7. ↑ „Дон Смарт Сигнс wитҳ Греэнвилле Триумпҳ“ (2020-йил 14-декабр).