Донор (лотинча доно — ҳадя қиламан, бағишлайман) — бемор (реципиент) га куйиш учун қонини, кўчириб ўтказиш учун кўмик, тери ёки бирор аъзосини берувчи киши. Қон бериш бўйича Д.лик кўпроқ тарқалган. Д.лик — ихтиёрий ҳисобланади. Ҳоз. бошқа мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам асосан қон ўрнига унинг компонентлари — эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар консентратлари, плазма ва препаратлари ишлатилади. Шунинг учун Д.ликка қони беморга ирсият бўйича мос келадиган, қавмқарин-дошларда қон препаратларига бўлган эҳтиёжни қоплаш учун эса ихтиёрий (бадалсиз) кон берувчи барча соғлом кишилар жалб этилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил