Dora Biro
Дора Биро — инсон хулқ-атворини ўрганувчи биолог ҳамда Рочестер университетида инсон миясини тадқиқ қилиш бўйича профессор[1][2]. Аввал Оксфорд университетида ҳайвонларнинг хулқ-атворини ўрганувчи профессор бўлиб ишлаган[3] ва Япониянинг Киото университетига сут эмизувчиларни ўрганувчи профессор сифати ташриф буюрган[4]. Биро ижтимоий хулқ-атвор, муаммоларни ҳал қилиш ҳамда қушлар ва сут эмизувчиларни ўрганиш бўйича ўқиган.
| Дора Биро | |
|---|---|
| Таваллуди |
|
| Иш жойлари | Рочестер университети, Оксфорд университети, Киото университети |
| Институтлар | Оксфорд университети |
| “Дора Биро - Cоллеcтиве Аcтион ат тҳе Cогнитион-cултуре Интерфаcе”, АСАБ Суммер, Септембер 16, 2019. | |
Таълими
Биро 1997-йил биология соҳаси бўйича бакалавр дипломини олгач, ҳайвонлар хулқ-атворини ўрганиш бўйича докторлик ишини Оксфорд университетида ёқлайди[5].
Фаолияти
Биро 2002—2003-йилларда Япония илм-фанни тарғиб қилиш жамиятининг докторликкача бўлган изланишлар гуруҳи аъзоси бўлган. 2003—2006-йилларда Оксфорд университетида муҳандислик ва физика фанлари тадқиқот кенгашига аъзо бўлган. 2007-йилда Япониянинг Киото университетига сут эмизувчиларни ўрганиш бўйича профессор сифатида ташриф буюрган. 2013-йилда Биро ҳайвонлар хулқ-атвори бўйича Ҳуг коллежида зоология фанидан профессор сифатида дарс ўтиб беради.
Тадқиқотлари
Биро ижтимоий хулқ-атвор, муаммоларни ҳал қилиш ҳамда қушлар ва сут эмизувчиларни ўрганиш бўйича алоҳида гуруҳларда таълим олган. Кейинчалик замон билан ҳамнафас бўлиб шимпанзеларнинг юз ҳаракатларини аниқлаш бўйича сунъий интеллектга алоқадор изланишлар олиб борган. Математик моделлаштириш, ГПС кузатув акселерометрларини ҳам ҳайвонларга алоқадор қисмлари бўйича кўплаб изланишлар олиб борган[6].
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ ҳттп://www.сас.рочестер.эду/бcс/пеопле/фаcултй/биро_дора/индех.ҳтмл
- ↑ Верниммен, Тим (29 Июл 2022). „Cултурал трансмиссион макес анималс флехибле, бут вулнерабле“. Кноwабле Магазине | Аннуал Ревиэwс (инглизча). Қаралди: 10 Аугуст 2022.
{{cите магазине}}:|дои-аccесс=реқуирес|дои=(ёрдам); Ункноwн параметер|до=игноред (ёрдам) - ↑ „Дора Биро“ (эн). Cентер фор Аcадемиc Ресеарч анд Траининг ин Антҳропогенй (CАРТА). Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „Дора Биро“ (эн). Охфорд Мосаиc. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ ҳттпс://www.смитҳсонианмаг.cом/инноватион/ҳоw-сcиэнтисц-аре-усинг-роботиc-анималс-то-леарн-абоут-реал-онес-180979017/