Dore Gyustav
ДОРЕ (Доре) Гюстав (1832.6.1, Страсбург — 1883.23.1, Париж) — франсуз график рассоми, иллюстрация устаси. Д. ижоди камолотида О. Доме санъатидан илхрмланган. Романтик хусусиятга эга бўлган жўшқин тасвирий, ҳажвий иллюстрациялари, ҳаётий қизиқ воқеалар, енгил юморли асарлари билан ҳикоянавис уста рассом сифатида шуҳрат қозонган. Ф. Рабле ("Гаргантюа ва Пантагрюэл", 1854), О. Балзак ("Қизиқ ҳикоялар", 1855— 56), Данте ("Илоҳий комедия", 1861), Сервантес ("Дон Кихот", 1862—63) ва б. асарлари, Инжил (1864—66)га ишлаган расмларида Д.нинг ниҳоятда бой хаёлоти ва ўзига хослиги намоён бўлган. Маиший жанрда асарлар яратган ("Кўприкдаги қашшоқлар. Лондон", 1873 ва б.), ҳайкалтарош сифатида ижод қилган (А. Дюма ёдгорлиги, бронза, 1882 ва б.).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |