Дорисой — Навоий вилояти Навоий туманидаги сой. Зиёвуддин тоғларининг ғарбий ён бағридан оқиб тушадиган 14 та ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Зарафшон дарёсига етиб бормасдан Кармана ш.дан 3 км ғарбда тугайди. Узунлиги 18 км. Мавсумий қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Баҳорда, айниқса кучли жала қуйганда суви кўпаяди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил