Дороро (японча どろろ) – 1967-йилда Осаму Тезука томонидан ёзилган ва тасвирланган шу номдаги мангага асосланган аниме. Мангадан фарқли ўлароқ аниме сериали мазмунан тугалланган. Биринчи аниме сериали 1969-йилда тақдим этилган. Иккинчи аниме сериали эса 2019-йилда МАППА ва Тезука Продуcтионс студиялари томонидан намойиш этилди. Аниме драма, тарихий ва саргузашт жанрларида тасвирланган[1].

Дороро

Аниме логотипи
Режиссёр(лар) Казуҳиро Фуруҳаши
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ясуко Кобаяши
Бастакор(лар) Ёшиҳиро Ике
Студия МАППА Тезука Продуcтионс
Премера
санаси

7-январ 2019-йил — 24-июн

2019-йил
Давомийлик 24 серия
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Тиллар японча, инглизча, русча

Манга

Аниме мангаси биринчи марта Шогакука нашриётининг Шонен ҳафталик журналида чоп этилган. Доророни ушбу манга журнали 1968-йилнинг августидан 1968-йил июлигача ҳар якшанба куни тақдим этиб борган. Манга ижодкори япониялик манга рассоми Осаму Тезука бўлиб, у нафақат манга суратларини чизган, балки уни ёзган ҳам ҳисобланади. Кейинчалик 1969-йилда Дороро мангасини япониянинг яна бир нашриёти Акита Шотенга тегишли Бўкен Оъ журналида октябргача чоп этиб борилди[2]. 1971-йилнинг 12-августидан май ойигача худди шу журнал мангаларни жамлаб тўртта танкобон жилдда тақдим этди[3][4] Кейинчалик эса 2008-йилда Коданша нашриётининг АҚШдаги Вертиcал Инc бўлими „Дороро“ мангасини 29-апрелдан 26-августгача инглиз тилида уч жилдга жамлаб тақдим этди[5]. Манга жилдлари Амазоннинг манга электрон журналида тақдим этилган[6][7].

Аниме

Дороро мангаси тақдим этилган 1969-йилнинг апрел-сентябр ойлари ўртасида Фужи ТВ канали 26-қисмдан иборат биринчи аниме сериясини тақдим этади[8]. 2008-йилда Аниме Солс медиа студияси анимени намойиш этиш ҳуқуқи учун лицензия сотиб олди. 2016-йилда бу ҳуқуқни Дисcотек Медиа ҳам қўлга киритди ва ДВД дискида сотишни бошлади. 2018-йилнинг март ойида МАППА ВА Тезука Продуcтионс студиялари Дороро анимесининг иккинчи сериалини тайёрлашларини маълум қилди[9][10]. Казухиро Фурухаши режиссёрлик қилган, 24-қисимдан иборат аниме сериали 2019-йилда Амазон Приме Видео томонидан эфирга узатилди[11]. Кейинчалик инглиз, рус ва бошқа тиллар қатори ўзбек тилига ҳам дубляж қилинди[12].

Сюжети

Аниме воқелари ўрта асрлар Японияси бўлмиш Сенгоку даврида содир бўлди. Ўша даврнинг бадавлат феодали ўғил фарзанд кўради. Қурғоқчилик ва душманлар таъсиридан азоб чекаётган халқини асраб қолиш ҳамда ўз ҳокимиятини сақлаш мақсадида феодал ўз фарзандини ўн икки иблис маъбудларига қурбон қилади. Феодал иблис маъбудлари билан тузган битимга кўра, ўзининг биринчи фарзандини қурбон қилиш эвазига тинчлик ва фаровонликка эришади. Иблислар бола туғулмасиданоқ унинг тана аъзоларини ўзаро бўлишиб олади, аммо бир иблис ўз ҳаққини қолдиради ва натижада бош чаноқдан иборат бола дунёга келади. Уни қиёфасини кўрган доя ва хизматчилар қўрқувдан даҳшатга тушишади. Отасининг буйруғи билан фақат бош чаноғдан иборат бўлган бола ботқоқликка ташлаб кетилади. Уни урушда яраланган аскарларга протез аъзолар ясовчи уста Жукай топиб олади. Унинг қисман тириклигини билган уста унга сунъий аъзолар ясаб беради ва Хяккимару деб исм қўяди. Маълум бўлишича, Хяккимару танасини ва аъзоларини еган ибилислар ўлдирилганда, унинг ўша аъзоси қайта тикланади. Шу тариқа фақат онги мавжуд бўлган қўғирчоқ сифат Хяккимару ронинга айланади ва ўзининг аъзоларини қайтариш учун иблислар билан курашга отланади. Дастлабки сафарда у Дороро исмли қизчани учратиб қолади ва уни безорилардан қутқаради. Ёлғиз ва етим бўлган Дороро Хяккимаруга эргашишга қарор қилади ва улар биргаликда иблисларни енгишни бошлайди. Сафар давомида икки қаҳрамон турли иблислар ва саргузаштларга дуч келишади. Хяккимару ўзининг тана аъзоларини тиклаб бораверади ва бир кун бу ҳақида унинг отаси, феодал Даиго Кагемицу хабар топади. Маъбуд иблислар туҳфаларидан айрилиб яна заифлашишдан қўрққан Даиго Кагемицу биринчи ўғли бўлмиш Хяккимаруга ҳалал бера бошлайди ва уни йўқ қилиш пайига тушади. Кейинчалик феодалнинг иккинчи ўғли Таҳумару онаси Нуино Катадан Хяккимару ҳақида билиб олади ва отасининг охириги вақтлардаги ўзгариши нима сабабдан эканлиги ойдинлашади. Бошида Таҳумару акасининг бундай қисматга дучор бўлганига ачиниб норози бўлади. Вақт ўтиб иблислар мағлуб этиб борилар ва улар туҳфа қилган фаровонлик ҳамда тинчлик заифлашиб бораётганига гувоҳ бўлгач шахсан ўзи акасини ўдиришга қарор қилади.

Аниме фантастик ва саргузашт жанрида бўлсада, ўзида чуқур маънони акс эттиради ва ҳаётда ҳар қандай вазиятда, ҳатто туғилиши билан шундай аянчли ва қўрқинчли қисматга дучор бўлса ҳам мақсад сари ҳаракатланишга ундайди. Анимени ўн етти ёшдан катта ўсмирлар кўриши тавсия этилади.

Овоз берган актёрлар

Дороро анимеси кўп тилларга таржима қилинган бўлиб, ҳақиқий япон ва инглиз тилидаги нусхасига қуйидаги актёрлар овоз берган[13].

Қаҳрамон исми Япон тилида овоз берган актиёрлар Инглиз тилида овоз берган актиёрлар
Хяккимару  Ҳироки Сузуки Адам Гиббс
Дроро  Рио Сузуки  Чаней Мооре
Таҳомару  Шоя Чиба  Блаке Жаcксон
Даиго Кагеицу  Наоя Учида  Давид Wалд
Жукай  Акио Оцука  Тй Маҳанй
Биwа Ҳōши  Жунпеи Такигучи  Жамес Белчер
Нуиноката  Чиэ Накамура  Патриcиа Дуран
Мио Нана Мизуки Луcи Чристиан
Итачи Сецужи Сатō Сецужи Сатō

Манбалар

  1. ↑ „ДОРОРО“. арчиве.пҳ. 2021-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Дороро манга“. тезукаосаму.нет. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Дороро 1-жилд“. www.акиташотен.cо.жп. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  4. ↑ „Дороро 4-жилд“. www.акиташотен.cо.жп. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  5. ↑ „эртиcал то Принт Осаму Тезука'с Дороро Манга ин 2008“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  6. ↑ „Дороро Волуме 1“. www.амазон.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  7. ↑ „Дороро, Волуме 3“. www.амазон.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  8. ↑ „Го Нагаи'с Дороро анд Энма-кун Манга Беcомес Фулл Сериэс“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  9. ↑ „Осаму Тезука'с Дороро Манга Гец Неw ТВ Аниме бй МАППА, Тезука Про“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  10. ↑ „Фужи Cреативе Ревеалс Эписоде Cоунц фор Саразанмаи, Дороро Аниме“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  11. ↑ „Дороро ТВ Аниме'с 2нд Промо Видео Ревеалс Море Cаст, Жануарй 7 Премиэре“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  12. ↑ „Дороро [17+“]. амедиатв.уз. 2023-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  13. ↑ „Сентаи Филмwоркс Ревеалс Энглиш Дуб Cаст фор Дороро Аниме“. www.анименеwснетwорк.cом. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.