Дорпеч — уй безаги; кашта тикиб безатиладиган бадиий буюм. Духоба, сидирға шойи, сатинга ранг-баранг ипакларда қўлда кашта тикиб тайёрланади. Уй тўри—тахмон қисми деворининг юқорисига тутилиши билан зарде-вордан фарқ қилади. Ҳозир бадиий буюмлар фабрикалари (мас, Тошкент, Андижон бадиий буюмлар фабрикаси ва бошқалар)да попоп машиналарида ҳам тикиб тайёрланади. Қизларнинг сепига кирган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил