Дота 2 — бу Валве корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган МОБА (Мултиплаер Онлине Баттле Арена) жанридаги ўйин. Дота 2 ДотАнинг давоми бўлиб, Wарcрафт ИИИ: Реигн оф Чаос ва унинг қўшимча қисми Wарcрафт ИИИ: Тҳе Фрозен Тҳроне учун махсус харита ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда беш ўйинчидан иборат иккита жамоа иштирок этади, ҳар бир иштирокчи биттадан „қаҳрамон“ни бошқариади. Бир жамоа яхшилик томон учун ўйнайди (Тҳе Радиант), иккинчиси — ёвузлар учун (Тҳе Дире). Учрашувда ғалаба қозониш учун жамоа махсус обектни — душман томонга тегишли „Трон“ (Қадимий кристалл) вайрон қилиши ва ўз „Трон“нини вайронагарчиликдан ҳимоя қилиши керак. Дота 2 фреэ-то-плай моделида ишлайди. Дефенсе оф тҳе Анcиэнц сингари, Дота 2 реал вақтда бошқарилувчи стратегия (РТС) ҳисобланиб, сичқонча ва клавиатура бошқарувларидан ва изометрик кўринишни имитация қилувчи масофавий кўринишдан фойдаланади[1][2]. Ўйинда онлайн-харидлар амалга ошириш имкони мавжуд. Дота 2 қаҳрамонлар учун махсус ўйин режимлари, турли харита турлари ва персонажлар учун махсус нарсалар яратиш ҳамда Стеам устахонаси ёрдамида уларни Дота 2 га қўшиш имкониятини беради. Дота 2 Стеамдаги энг машҳур ўйинлардан бири бўлиб, ўзининг такрорланмаслиги, ишлаб чиқариш сифати ва ўзидан олдинги ўйиндан (ДотА) ҳам қизиқарлироқ бо'лганлиги учун танқидчилардан ижобий баҳо олган[3]. Ўйиннинг асосий камчиликлари орасида ўрганиш қийинлиги ҳисобланади. Дота 2 — бу бутун дунё бўйлаб профессионал жамоалар турли лигалар ва турнирларда рақобатлашадиган фаол киберспорт ё'налиши ҳисобланади. Дота 2 о'йинидаги энг машҳур турнирларининг мукофот жамғармаси миллионлаб долларни ташкил этади, бу мусобақалар бир неча марта киберспорт тарихида энг катта жамғармага эга турнирлар қаторига кирган[4][5]. Ўйиндаги энг йирик мусобақа ҳар йили Валве томонидан ўтказиладиган Тҳе Интернатионал ҳисобланади. 2017/2018 йилги мавсумдан бошлаб, Валве профессионал лига — Дота Про Cирcуит ни ҳам ташкил қилади. Дота 2 нинг катта турнирлари видео стриминг хизматларида эфирга узатилади, баъзан бир вақтнинг ўзида миллиондан ортиқ томошабинни қамраб олади[6].

Дота 2
Dota 2
Ишлаб чиқарувчи Валве
Нашир этувчи Валве
Чиқарилган сана 2013-йил 9-октабр
Геймдизайнер ИcеФрог
Жанр Стратегия, МОБА
Платформалар Wиндоwс, Линух, МаcОС
Юриткич Соурcе 2
Версия 7.31д

Ўйиннинг ишлаб чиқарилиши

Миcрософт Wиндоwс[7] учун минимум тизим талаблари
Операцион тизим Wиндоwс 7
Марказий процессор Интел Пентиум Дуал-cоре, АМД 2.8 герс
РАМ ҳажми 4 ГБ
Овоз ДиреcтХ 9.0
Видеокарта нВидиа ГеФорcе 8600/9600ГТ, АТИ/АМД Радеон ҲД2600/3600
Қаттиқ дискдаги бўш жой ҳажми 15 ГБ
Тармоқ Интернет

Дота серияли ўйинлар тарихи 2003-йилда Эул тахаллусига эга ишлаб чиқувчи томонидан яратилган Wарcрафт ИИИ: Реигн оф Чаос ўйинининг махсус модификацияси бўлган Дефенcе оф Анcиэнц (ДотА) билан бошланди[8][9]. Wарcрафт ИИИ учун Тҳе Фрозен Тҳроне деб номланган қўшимча қисм ўша йилнинг охирида чиқди. Ўйиннинг кейинги ривожланишида ДотА сериясидаги модлар машҳурлик учун рақобатлаша бошлашди. Энг муваффақиятли Гуинсоо тахаллусига эга ишлаб чиқарувчи Стеве Феак[10] томонидан ишлаб чиқилган ДотА: Аллстарс бўлди ва у ўзининг дўсти Стеве Месcон билан ДотА ҳамжамиятининг расмий веб-сайтини ва ДотА-Аллстарс, ЛЛCни[11] яратишда ҳамкорлик қилди. 2005-йилда Феак ДотА: Аллстарс устида ишлашни тўхтатгач, унинг дўсти ИcеФрог шу ўйиннинг дизайнерига айланди[9]. ДотА машҳурлиги сезиларли даражада ошди, модификация дунёдаги энг машҳур модификацияларидан бири бо'лди ва 2008-йилга келиб у киберспорт турига айланди[12]. 2009-йил май ойида Месcон билан келишмовчилик натижасида ИcеФрог плайдота.cом номли янги сайт очди[13]. Валвенинг ДотАга бўлган қизиқиши компаниянинг бир қанча фахрий ишчилари, жумладан, Теам Фортресс дизайнери Робин Wалкер моднинг мухлисларига айланиб, уни фаол ўйнашни бошлашганларида пайдо бо'лди. Валве ИcеФрог билан электрон почта орқали ДотА бўйича келажакдаги режалари ҳақида сўраш ниятида боғланади ва кейинчалик уни ДотА[14][15] нинг давомини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш учун ёллайди. ИcеФрог бу ҳақда биринчи марта 2009-йил октябр ойида ўз блогида эълон қилган эди[16]. Валве 2010-йилнинг ёзида Дота 2 товар белгисига ариза топширади[17][18]. 2010-йил 13-октябрда Гаме Информер ўйин порталида Дота 2 ўйини 2011-йилда чиқарилиши эълон қилинди[19]. Яқинлашиб келаётган ўйиннинг эълон қилиниши ўйинга қизиқишнинг ортишига олиб келади ва шу сабабли Гаме Информер серверлари ҳаддан ташқари ко'п фойдаланувчилари сабабли ишдан чиқади[20]. 2011-йил 15-августда Дота 2нинг расмий блогида ўйинининг трейлери эълон қилинди[21]. Дота 2 аввалига икки йил давомида бета-тест режимида бўлганидан сўнг 2013-йил июл ойида расман Стеам платформасига жойлаштирилди[22][23]. Дастлаб, Дота 2 "Соурcе" ўйин двигателида чиқарилди, шундан сўнг у 2015-йилда "Соурcе 2" двигателига кўчирилди ва Дота 2 ушбу двигателда ишлайдиган биринчи ўйин бўлди[24][25].

"Дота" номи дастлаб франчайзинг номи сифатида сотиб олинганида ко'пчилик унга модификациянинг қисқартмаси сифатида қаралган эди. Компания ходими Эрик Жоҳнсоннинг таъкидлашича, бу ном қисқартма эмас, балки ўйиннинг ўзига ишора қилади, чунки у кундалик нутқда қўлланади[15]. Дота 2 эълон қилинганидан кўп ўтмай, Валве Дота[26] номли савдо белгиси учун ариза берди. 2011-йилда Гамесcомда Валве бош директори Габе Неwелл бу ҳақида изоҳ бериб, аллақачон машҳур бўлган ДотАнинг давомини ишлаб чиқиш учун савдо белгиси кераклигини тушунтирди[27]. Дота номини оммавий доменга айлантиргандан сўнг, Феак ва Месcон қарама-қарши савдо белгиси ДотА-Аллстарс, ЛЛC номидан „ДОТА“ белгисини рўйхатдан ўтказишди[11]. Близзард Энтертаинмент вице-президенти Роб Пардо худди шундай тарзда ДотА номи моднинг ўйинчилар ҳамжамиятига тегишли эканлигини айтди. Близзард ДотА-Аллстарс, ЛЛCни Риот Гамесдан сотиб олди ва 2011-йил ноябр ойида Валвега қарши эътироз билдирди, чунки Близзарднинг Wарcрафт ИИИ Wорлд Эдитор ва ДотА-Аллстарс, ЛЛCга эгалиги бутун франшизага эгалик ҳуқуқини даъво қилиш учун етарли асос эди[28]. Можаро 2012-йил май ойида ҳал қилинди; "Дота" савдо белгисидан тижорат мақсадларида фойдаланиш Валве томонидан сақланиб қолинди, учинчи шахслар томонидан номдан нотижорат мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди[29].

Дота 2 ни ишлаб чиқиш гуруҳининг дастлабки мақсади ДотАнинг бадиий услубини Соурcе[19] ўйин двигателига мослаштириш эди. Томонларнинг номлари "Тҳе Сентинел" ва "Тҳе Сcоурге" — бошқа номга билан ўзгартирилди: ёруғ томон "Тҳе Радиант" ва қоронғу томон "Тҳе Дире". Моддаги қаҳрамон номлари, қобилиятлари, артефактлари ва харита дизайни асосан Близзардга тегишли савдо белгилари туфайли баъзи ўзгаришлар билан Дота 2 да сақланиб қолди. Дота 2 даги биринчи савол-жавоб сессиясида ИcеФрог ўйин модга асосланган бўлиши ва аввалгисидан катта ўзгаришларга эга бўлмаслиги кераклигини тушунтирди[15]. Янги ўйинни яратишга ёрдам бериш учун Валве ДоТА ҳамжамиятидан муҳим ҳисса қўшувчиларни, жумладан Эул ва рассом Кендрик Лимни ёллади[30]. Дота 2 -да ўйинчилар ҳамжамиятининг иштирокида ДотАни ривожлантириш анъанасини давом эттириш учун вақти-вақти билан Валведан ташқари манбалардан қўшимча ҳиссалар қўлланган[31]. Wарcрафт ИИИ: Реигн оф Чаос нинг бастакорларидан бири Жасон Ҳаес, шунингдек, Тим Ларкин Дота 2 саундтрекини биргаликда яратиш учун ёлланган[32]. Ўйин Ҳалф-Лифе ёзувчиси Марc Лаидлаw, фантаст ёзувчи Тед Косматка ва Стеам вакили Крис Катз томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар артефактларнинг янги номларини яратишган[33][34]. Нолан Нортҳ, Даве Фенной, Жон Ст. Жоҳн, Эллен МcЛаин, Фред Татасcиоре, Мерле Дандридге, Жен Тайлор[35] Дота 2 нинг инглиз тилидаги дубляжида иштирок этишди.

Ўйиннинг тақдим этилиши

Валве ишлаб чиқувчилари томонидан ўйин кенг қамровли синовдан ўтказилганидан сўнг, Дота 2 биринчи бўлиб 2011-йилда Гамесcом тақдимотида ўтказилган мусобақа Тҳе Интернатионалда оммага тақдим этилди. Шу билан бирга, Валве ўйиннинг ёпиқ бета-синовига таклифномалар беришни бошлади, уларнинг биринчиси Гамесcомда[36] кўп ўтмай берилди. Тадбир давомида Габе Неwелл Дота 2 2012-йилда чиқарилишини мумкинлигини айтди[37]. 2011-йил сентабр ойида Валве ўйинни ишлаб чиқариш режаларини вақтинчалик то'хтатди, шундан сўнг ўйин бир йилдан ортиқ вақт давомида бета-тест босқичида яна синовдан ўтказилди. ИcеФрог томонидан эълон қилинган янги режаларда ўйиннинг бета-версиясини имкон қадар тезроқ бошлаш ва ДотАдаги қўшимча қаҳрамонларни Дота 2 га қўшиш эди . Шу бақтда, Валве ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишувни бекор қилди, бета-тест иштирокчиларига муаммоларни ўзаро муҳокама қилиш ва ўйин ҳақидаги таассуротларини айтишга рухсат берилди[38]. Тахминан икки йиллик бета-синовдан сўнг Дота 2 расмий равишда 9-июлда Wиндоwс учун Стеам ва маcОСда, Линух учун эса 2013-йилнинг 18-июлида чиқарилди[22][39].

Ўйин жараёни

Учрашувнинг ўнта иштирокчисининг ҳар бири қаҳрамон деб аталадиган битта персонажни бошқаради; ўйинчилар 123 та қаҳрамондан бирини танлайдилар, уларнинг ҳар бири ўзига хос кўринишга, заиф ва кучли томонларга, шунингдек ноёб қобилиятлар тўпламига, шу жумладан уларнинг энг кучлиси — Ултиматега (якуний қобилият) эгалар[1][40]. Ўйин давомида ўйинчи маълум бир ролни бажаради, масалан, „Cаррй“ ёки „Суппорт“ .Ўйин қаҳрамонлари ўз қобилиятларидан келиб чиқиб маълум бир ролга кўпроқ мос келиши мумкин[1][41]. Ўйин давомида қаҳрамон тажриба балларини тўплаши (ЭХП), олтин тангаларни йиғиши, уни кучайтирадиган ёки унга қўшимча қобилият берадиган нарсаларни сотиб олиши мумкин. Cаррй кўпинча ўйин бошида нисбатан кучсиз бўлади, лекин тажриба очколарига эга бўлгач, улар кучайиб борадилар ва душманларни осонгина мағлуб этиш ва охир-оқибат бутун жамоа учун ғалаба қозониш имконини берадиган қобилиятларга эга бўлишади. Суппорт қобилиятларига эга қаҳрамонлар жамоадошларига ёрдам кўрсатишга имкон беради — масалан, уларнинг мудофаасини ошириш ёки йўқолган соғлиқ параметрларини тиклаш[41][42]. Агар қаҳрамоннинг соғлиқ баллари нолга туширилса, масалан, у душман қаҳрамони томонидан жангда мағлуб бўлса — қаҳрамон қисқа вақт ичида „ўлган“ деб ҳисобланади; бу вақт охирида қаҳрамон ўз қал’аси ёнидаги фаввора ёнида яна пайдо бўлади ва уни бошқарадиган ўйинчи ўйинни давом эттириши мумкин. Душман қаҳрамонини йўқ қилиш уни йўқ қилган ўйинчига катта миқдордаги олтин тангалар ва тажриба баллини беради[43].

Ҳар бир ўйин ўзига хос турдаги квадрат харитада бўлиб ўтади, у ерда иккала жамоанинг қал’алари қарама-қарши бурчакларда жойлашган ва ўйинчилар ушбу қал’аларни боғлайдиган йўллар — „лане“лар (чизиқлар) бўйлаб тарқалиб кетишади[1]. Ўйинчиларнинг ўзларига қўшимча равишда, ўйинда компютер томонидан бошқариладиган мавжудотлар — „cреэп“лар ва қўзғалмайдиган обектлар — „Тоwер“ (миноралар) мавжуддир. Компютер томонидан бошқариладиган обектлар икки томонда ҳам мавжуд, улар ҳам жангда қатнашадилар, душман қаҳрамонлари ва cреэпларига ҳужум қиладилар ва шу билан ўз жамоасига ёрдам берадилар[43][44]. Хаританинг кўп қисмини қоплаган уруш туманлари ўйинчиларга душман ҳаракатларини кузатишга тўсқинлик қилади[41].

Қаҳрамонларнинг позициялари (роллари).

"Рол" тушунчаси олтин ва тажрибани жамоадаги қаҳрамонлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқ. Харитадаги ресурслар миқдори чекланганлиги сабабли, ДотА биринчи марта ишлаб чиқилган кунларидаёқ қаҳрамонлар ўртасида олтин ва тажрибани тенг тақсимлаш мақбул йўл эмаслиги маълум бўлди: рақиб жамоасига максимал зарар етказувчи қаҳрамон энг кўп олтинга эга бо'лса, жамоа кўпроқ устунликка эга бўлади, уларга ёрдам берувчи роллар эса фақатгина керакли кам сонли артефактлар билан чекланишади[45][46].Қуйида олтинга эҳтиёж даражасига ко'ра роллар келтирилган:

  1. Cаррй. Деярли ҳар доим асосий ҳужум параметри билан зарар етказадиган қаҳрамондир. Истиснолар жуда кам учрайди (Банеҳаллоw тҳе Лйcан, чақирилган мавжудотлар билан жанг қилади[45]). У омон қолиш ва зарар етказиш учун қанча кўп артефакт сотиб олса, шунчалик кучли бўлади — ва шунинг учун cаррй харитадан энг ко'п олтин олади (ҳисоб-китоблардан бирига кўра, жамоа йиг'ган олтиннинг учдан биридан кўпроқ[45]). Аммо, cаррй о'йин бошланишида жуда заиф ва суппортларнинг ёрдамига эҳтиёж сезади. Одатда суппорт билан бирга cреэпларни о'лдириш учун энг осон чизиққа боради (бу горизонтал чизиқ — Тҳе Радиант учун энг пастки, Тҳе Дире учун учун энг юқоридаги чизиқ).
  2. Мидланер. Мидланерлар ўрта чизиқда „бирма-бир“ курашУвчи, о'йин темпини яратувчи ва ўйин бошида энг юқори даражага эга қаҳрамон ҳисобланади (Зеус, Инвокер, Сторм Спирит ва бошқалар). Я'ни етарлича олтин ва тажриба то'плай олган мидланерлар бошқа чизиқларга ёрдами орқали жамоасига кучли устунлик тақдим этадилар. Қоидага кўра, бошқа чизиқларга ёрдам берувчи мидланерлар кучли зарар етказувчи қобилиятларга эга бўлишлари керак[41].
  3. Оффланер ёки ҳардланер. Бу Радиант учун юқори чизиқ ва Дире учун пастки чизиқда ҳаракатлановчи, энг биринчи вазифаси ўлмаслик ва персонажнинг максимал даражасини қўлга киритишга ҳаракат қиладиган рол ҳисобланади. Кўпинча (ҳар доим ҳам бўлмаса ҳам), жангларда оффланер ўзига жароҳатларни қабул қилади ёки жангларнинг ташаббускори бўлади[41].
  4. Софт-суппорт, семи-суппорт, 4-позиция. Кўпинча фаол ҳаракат қилиб турли чизиқлардаги жамоадошларига ёрдам берувчи (роумер) ёки оффланерга жангларни ташкил этишда ёрдам берувчи рол ҳисобланади (Марcи, Течиэс, Эартҳ Спирит ва ҳоказо). Агар чизилардан бири вақтинча бўш бўлса, у ерга ҳард суппорт эмас, балки Софт-суппорт бориб олтин ва даражага эга бўлади.
  5. Суппорт, ҳард суппорт, тўлиқ қўллаб-қувватловчи рол, 5-позиция. Одатда энг кам олтин ва даражага эга бўлувчи, энг кўп ўлдирилувчи[41] ва бошқа қаҳрамонларга ўзининг қобилиятлари орқали ёрдам берувчи рол ҳисобланади. Суппорт ўйин бошида бошқа роллардан кучлироқ бўлгани сабабли, жамоасидаги Cаррй ни турли хил қобилиятлар, олтин ёрдамида сотиб олинувчи ҲП ва МП ларни тўлдирувчи нарсалар орқали ёрдам беришади (Wитч Доcтор, Чен, Жакиро, ИО, Бане ва бошқалар). Кўпинча жамоа сардори бешинчи позицияда ўйнайди, чунки айнан ҳард суппорт энг кам микробошқарувга муҳтож ҳисобланади ва жамоа сардорлари ўз тактикаларини ўзгартиришга етарли вақтга эга бўлишади (Пуппей, КуроКй, Соло, Мипошка).

Биринчи учта рол — асосий ижро этувчи роллар (cоре), тўртинчи ва бешинчилар — қўллаб-қувватловчи роллар ҳисобланади. Уларнинг орасидаги фарқ шундаки, cорелар кўпроқ cреэпларни ўлдиради ва кўпроқ олтин олади, суппортлар эса cорелардан қолган олтинларни олиши мумкин. Баъзи қаҳрамонлар ҳам cоре, ҳам суппорт ролида ўйнаши мумкин (Тинй, КотЛ, Лина, Марcи ва бошқалар), бошқалари эса йўқ (Урса, Дроw Рангер, Спеcтра, Пҳантом Ассасин, Пҳантом Ланcер ва бошқалар).

Ўйин ҳақида фикрлар

Баҳоловчи Рейтинг
Метаcритиc 90/100[47]
ДеструcтРевиэw 9.5/10[48]
ЭдгеРевиэw 9/10[49]
ЭуроГРевиэw 9/10[50]
ГИРевиэw 9/10[51]
ГСпот 9/10[52]
ИГНРевиэw 9.4/10[53]
ПолйгонРевиэw 8.5/10[54]
ПCГУС 92/100[55]
усгамер [56]
ВидеоГамер 9/10[57]

ПC Гамер 2012-йил сентабрида Дота 2 ни таҳлил қилиб чиқди ва бу „Оригинал ДотАнинг ажойиб давоми бўлган ниҳоятда қизиқарли ва мураккаб ўйин“ эканлигини айтди ва ўйинга 85/100 баҳо берди . 2012-йил декабр ойида ПC Гамер Дота 2-ни 2012-йилнинг энг яхши ўйини, шунингдек, йилнинг энг яхши киберспорт ўйини[58] учун даъвогар сифатида кўрсатди. Ўйиннинг Тҳе Интернатионал 2011 даги биринчи оммавий намойишидан сўнг, у Баттлефиэлд 3, Диабло ИИИ, Тҳе Элдер Сcроллс В: Скйрим ва Гуилд Wарс 2[59] каби ўйинларни ортда қолдириб, ИГН 'с Пеоплеъс Чоиcе мукофотига сазовор бўлди.

Ўйин чиқарилгандан сўнг, ўйин Метаcритиc да 90/100 ва Гамеранкингс да 89,27 % балл билан асосан ижобий шарҳларни олди. Эурогамер ўйинга 9/10 баҳо бериб, уни „Энг буюк МОБА“ деб атади. Гаме Информер журнали ўйин сифатини мақтаб, ўйинга 10 баллдан 9 балл берди, лекин ўйин кўп вақт талаб қилиши ва ўйинда салбий қарашларга эга ўйинчилар кўплиги ҳақида огоҳлантирди. ГамеСпот унга 9/10 баҳо бериб, ўйинни „қийин, машаққатли, баъзан шафқациз, лекин… ниҳоятда қизиқарли ва ҳаяжонли МОБА“ деб таърифлади. ИГН ўйинга 9.4/10 баҳо бериб, ўйиннинг қизиқарли функсиялари ва бепул тарқатиш моделини мақтади .

Мукофотлар ва номинациялар

сана Соврин Туркум Натижа
2013-йил 20-декабр ПC Гамер Гаме оф тҳе Еар Аwардс 2013 Йилнинг киберспорт ўйини Ғолиб[60]
2013-йил 31-декабр Гаметраилерс Гаме оф тҳе Еар Аwардс 2013 Энг яхши компютер ўйини Ғолиб[61]

Танқид

Дота 2 яхши рейтингга эга бўлса-да, ўйиндаги жамият, унинг фойдаланувчилари хулқ-атвори ҳар доим ёмон бўлиб келган. Ўйиндаги бундай ёмон муҳит стратегик қарорлар чиқариш қийинлашуви, жамоадошларга нисбатан агрессия элементлари орқали ифодаланади. Гарчи, ўйинда бошқа ўйинчилардан келувчи матнли ва овозли хабарларни чеклаш тугмаси бўлса-да, бу жамоавий стратегия тузиш, рақиб ҳақида ахборот бериш ёки жамоадошига маслаҳат бериш каби имкониятларни йўққа чиқаради ва мағлубиятга олиб келиши мумкин. Дота 2 фойдаланувчиларидан олинган турли со'ровларга ко'ра Дота 2 ҳозир энг ёмон хулқ-атворли жамиятга эга ҳисобланади ёки шундай жамиятлардан биридир[62][63].

Мусобақалар

ГамесCом 2011 халқаро турнири

Дота 2 ўйини, ўзидан олдинги ДотА каби, киберспорт йўналиши бўлиб, ҳатто расмий нашрдан олдин ҳам у бўйича кўплаб турнирлар бўлиб ўтди, уларнинг энг йириклари ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари томонидан ташкил этилган халқаро мусобақа — Валве томонидан ташкил этилган "Тҳе Интернатионал" ҳисоБланади. Тҳе Интернатионал халқаро энг йирик киберспорт турнири ва бошқа киберспорт йўналишлари орасида энг нуфузлиларидан бири ҳисобланади[64]. Биринчи Тҳе Интернатионал Гамесcом 2011 ўйин кўргазмасининг бир қисми сифатида Кёлнда бўлиб ўтди. Бу вақтда ўйиннинг ўзи ҳали ёпиқ бета синов босқичида ва эндигина кўргазмада оммага тақдим этилган эди. Соврин жамғармаси 1,6 миллион долларни ташкил этди — бу ўша йиллар киберспорт мусобақаси учун мисли кўрилмаган миқдор эди[64]. Бутун дунёдан 16 та энг кучли ДотА жамоаси таклиф этилди. Украинанинг Натус Винcере жамоаси Тҳе Интернатионал 2011 чемпиони бўлди.

2015-йилда Валве томонидан ташкил этилган Тҳе Мажор мусобақалари серияси бошланди. Улардан биринчиси 2015-йилнинг ноябр ойида Франкфуртда бўлиб ўтди.

Компютерга қарши баҳслар

ОпенАИ компютер дастури 2017-йилда профессионал Дота 2 ўйинчиларини 1в1 турдаги ўйинда мағлуб этди[65], лекин 2018-йил ҳолатига кўра жамоавий турдаги жангда ҳали ҳам профессонал ўйинчиларга қараганда кучсизроқ эди[66]. 2019-йил апрел ойида ОпенАи ботлари Тҳе Интернатионал 2018 ғолиби профессионал киберспорт жамоаси ОГ[67] устидан ғалаба қозонди. Худди шу ойда сунъий интеллект ҳамма учун очиқ бўлган танловда ўйинларнинг 99  фоизидан кўпроғида ғалаба қозонишди[68][69].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „А Бегиннер'с Гуиде то Дота 2: Парт Оне – Тҳе Басиcс“. ПC Инвасион. 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-август.
  2. ↑ „А cомпреҳенсиве cомпарисон оф Дота 2 анд Леагуэ оф Легендс“. ПC Гамер. 2016-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-август.
  3. ↑ Матт Wҳиттакер. „Дота 2 Ҳиц Оне Миллион Cонcуррент Усерс он Неw Энгине“ (эн). Ҳардcоре Гамер. 2016-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-сентябр.
  4. ↑ „Тҳе Интернатионал 3 - крупнейший турнир в истории киберспорта“. виртуспро.орг. 2013-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-август.
  5. ↑ Дйлан Wалкер. „Тҳе Интернатионал 6 ноw боасц тҳе ларгест эспорц призе поол оф алл тиме“ (эн). эспорц.яҳоо.cом (2016-йил 27-июл). 2016-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-сентябр.
  6. ↑ Эддиэ Макуч. „Тҳе Интернатионал ҳиц 1 миллион cонcуррент виэwерс“. Гамеспот (2013-йил 13-август). 2016-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-сентябр.
  7. ↑ „Сйстем Реқуиременц фор Дота 2“ (эн) (деадлинк). Сйстем Реқуиременц Лаб. 2013-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-июн.
  8. ↑ Кевин Ток. „Дефенсе оф тҳе Анcиэнц 101“ (эн). ГотФраг (2006-йил 25-январ). 2009-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 Стеве Феак, Стеве Месcон. „Постмортем: Дефенсе оф тҳе Анcиэнц“ 1–5. Гамасутра (2009-йил 19-март). 2010-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.
  10. ↑ „Вида: Эл топ 5“ (эс). Эл Универсо (2008-йил 18-феврал). 2009-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-январ.
  11. ↑ 11,0 11,1 Жош Аугустине. „Риот Гамес' дев cоунтер-филес "ДотА" традемарк“. ПC Гамер (2010-йил 17-август). 2013-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган.
  12. ↑ Мичаэл Wалбридге. „Аналйсис: Дефенсе оф тҳе Анcиэнц – Ан Ундергроунд Револутион“. Гамасутра (2008-йил 12-июн). 2012-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган.
  13. ↑ ИcеФрог. „ИcеФрог.cом: ДотА Wебсите Неwс“. ПлайДотА.cом (2009-йил 14-апрел). 2016-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.
  14. ↑ „ДОТА 2 – Гамесcом 2011 Интервиэw (ПC)“. Гамеспот (2011-йил 19-август). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 Чарлес Онетт. „Валве'с Нехт Гаме“. ИГН (2011-йил 8-январ). 2012-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  16. ↑ ИcеФрог. „Греат Неwс Фор ДотА Фанс“. ПлайДотА.cом (2009-йил 5-октябр). 2012-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган.
  17. ↑ Чарлес Онетт. „Валве'с Нехт Гаме“ (эн). ИГН (2011-йил 8-январ). 2012-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  18. ↑ Традемарк Апплиcатионс анд Регистратионс Ретриэвал. „Традемарк "ДОТА"“ (2010-йил 6-август). 2012-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 6-октябр.
  19. ↑ 19,0 19,1 Адам Биэссенер. „Валве'с Неw Гаме Анноунcед, Детаилед: Дота 2“ (эн). Гаме Информер (2010-йил 13-октябр). 2012-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 16-октябр.
  20. ↑ Матт Ҳелгесон. „Гаме Информер Шоw 43: Дота 2, Медал оф Ҳонор“. Гаме Информер (2010-йил 14-октябр). 2012-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган.
  21. ↑ „Трейлер Дота 2 гамесcом“. Дота 2 Блог (2011-йил 15-август). 2017-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-август.
  22. ↑ 22,0 22,1 Патриcиа Ҳернандез. „Валве Финаллй "Релеасес" ДОТА 2“ (эн). Котаку (2013-йил 9-июн). 2013-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-сентябр.
  23. ↑ Алехандер Слиwински. „Дота 2 лаунчинг ноw, оффиcиаллй“ (эн). Энгадгет (2013-йил 10-июл). 2015-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-сентябр.
  24. ↑ Мичаэл Мартин. „Валве Анноунcес Дота 2 Реборн“ (эн). ИГН. 2016-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-сентябр.
  25. ↑ Сетҳ Маcй. „Дота 2 Ноw Валве'с Фирст Эвер Соурcе 2 Гаме“ (эн). ИГН (2015-йил 9-сентябр). 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-сентябр.
  26. ↑ Жоҳн Функ. „Валве Филес Традемарк фор ... ДотА?“. Тҳе Эсcапист (2010-йил 13-октябр). 2012-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган.
  27. ↑ Wеслей Йин-Пооле. „Дота традемарк: Близзард, Валве респонд“. Эурогамер (2011-йил 22-август). 2012-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган.
  28. ↑ Луке Плункетт. „Близзард анд Валве го то Wар Овер ДОТА Наме“. Котаку (2012-йил 10-феврал). 2012-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган.
  29. ↑ Жим Реиллй. „Валве, Близзард Реач ДОТА Традемарк Агреэмент“. Гаме Информер (2012-йил 11-май). 2012-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган.
  30. ↑ Франcесcо Дагостино. „ДОТА 2: Ҳоw Валве Турнед Фром Фанбойс Инто Девелоперс Фор Тҳис Гаме“. 1УП.cом (2011-йил 31-август). 2013-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
  31. ↑ ИcеФрог. „Дота 2 Қ&А“. Дота 2 Оффиcиал Блог. Валве Cорпоратион (2010-йил 1-ноябр). 2012-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган.
  32. ↑ Жайсон Наполитано. „Cомпосер Жасон Ҳаес жоинс аудио теам ат Валве“. Деструcтоид (2011-йил 23-август). 2012-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган.
  33. ↑ „Интервиэw: Марc Лаидлаw, wритер оф Ҳалф-Лифе анд ДОТА2“. шоwметҳегамес.cом. 2016-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-октябр.
  34. ↑ Жасон Энгланд. „Интервиэw Wитҳ Марc Лаидлаw: Тҳе Wритер Оф Ҳалф-Лифе“. Неw Рисинг Медиа. 2016-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-июн.
  35. ↑ „Дота 2 (2013)“ (эн). Интернет Мовиэ Датабасе. 2016-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган.
  36. ↑ Чарлес Онетт. „Гамесcом: Wҳен До Wе Гет то Плай Дота 2?“. ИГН (2011-йил 17-август). 2012-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  37. ↑ Wеслей Йин-Пооле. „Неwелл: Дота 2 wон'т шип унтил 2012“. Эурогамер (2011-йил 18-август). 2012-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган.
  38. ↑ Жордан Деворе. „А чанге оф планс ат Валве меанс wе'лл гет Дота 2 соонер“. Деструcтоид (2011-йил 22-сентябр). 2012-йил 20-майда асл нусхадан архивланган.
  39. ↑ Тим МcДоналд. „Дота 2 патч аддс Линух анд Маc суппорт, плус cустомисабле чат wҳеэл“. инcгамерс.cом. ИнcГамерс. 2013-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-сентябр.
  40. ↑ „Ҳероэс“. дота2.cом. Валве Cорпоратион. 2018-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-октябр.
  41. ↑ 41,0 41,1 41,2 41,3 41,4 41,5 „Тҳе Нормал Персон’с Гуиде то Wатчинг Cомпетитиве Дота 2 (2017 Эдитион)“. Полйгон. 2017-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-август.
  42. ↑ „А Бегиннер’с Гуиде то Дота 2: Парт Тwо – Тҳе Ҳероэс“. ПC Инвасион. 2016-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-август.
  43. ↑ 43,0 43,1 „Тҳе униқуэ стратегй оф Дота 2“. ЭСПН. 2016-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-июл.
  44. ↑ Йин-Пооле, Wеслей „Дота 2 – Превиэw“. Эурогамер (2011-йил 19-август). 2012-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  45. ↑ 45,0 45,1 45,2 „ВСЁ О ПОЗИЦИЯХ В ДОТЕ! Краткий разбор позиций для новичков. Кого пикать, куда идти, как играть? — ЁуТубе“. 2019-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
  46. ↑ „Почему В Доте Есть Роли И Что От Них Требуется? — Ёутубе“. 2019-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
  47. ↑ „Метаcритиc ратед Дота 2“. 2013-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
  48. ↑ Патриcк, Ҳанcоcк „Дота 2“. Деструcтоид (2013-йил 24-июл). 2013-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-июл.
  49. ↑ Эдге Стафф „Дота 2 ревиэw“. Эдге Магазине УК. 2013-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-август.
  50. ↑ Смитҳ, Қуинтин „Дота 2 ревиэw“. Эурогамер (2013-йил 16-июл). 2013-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган.
  51. ↑ „Биэссенер, Адам (Жулй 16, 2013). "Дота 2". Гаме Информер. Арчивед“. 2013-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
  52. ↑ Гастон, Мартин „Дота 2 Ревиэw“. ГамеСпот (2013-йил 19-июл). 2016-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган.
  53. ↑ Cамерон, Пҳилл „Дота 2 Ревиэw“. ИГН (2013-йил 24-июл). 2013-йил 6-августда асл нусхадан архивланган.
  54. ↑ Гиэс, Артҳур „Дота 2 ревиэw“. Полйгон (2017-йил 15-август). 2017-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-август.
  55. ↑ Тҳурстен, Чрис „Дота 2 ревиэw“. ПC Гамер (2018-йил 24-май). 2018-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-май.
  56. ↑ Ригналл, Жаз „ДОТА 2 Ревиэw“. УСгамер (2013-йил 8-август). 2018-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-сентябр.
  57. ↑ МcCормиcк, Рич „Дота 2 Ревиэw“. ВидеоГамер.cом (2013-йил 26-июл). 2013-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-июл.
  58. ↑ „Тҳе ПC Гамер 2012 Гаме оф тҳе Еар номинеэс“ (эн). ПC Гамер (2011-йил 11-декабр). 2013-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 17-июл.
  59. ↑ МаcДоналд, Кеза „ИГН Пеопле'с Чоиcе Аwард: Анд Тҳе Wиннер Ис...“ (эн). ИГН (2011-йил 23-август). 2013-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-июл.
  60. ↑ „ПC Гамер присудил Дота 2 звание «Киберспортивная дисциплина года»“. дотадб.гамегуйз.ру (2013-йил 20-декабр). 2014-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-декабр.
  61. ↑ „Гаметраилерс: ДОТА2 "Гаме оф тҳе Еар"“ (эн). жоинДОТА (2013-йил 31-декабр). 2014-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-декабр.
  62. ↑ „Wҳй Дота 2 ис тҳе Мост Тохиc гаме“. 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
  63. ↑ „Дота 2 ис но лонгер тҳе мост тохиc гаме, бут ит’с cлосе“.
  64. ↑ 64,0 64,1 „Тҳе топ 10 ҳигҳест призе поолс ин эспорц“ (2021-йил 18-октябр). 2021-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-октябр.
  65. ↑ „Бот ОпенАИ победил сильнейших игроков в Дота 2“. 2019-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-январ.
  66. ↑ „Создатели ОпенАИ ищут игрока в Дота 2 для тестов новой версии ИИ“. 2019-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-январ.
  67. ↑ „ОпенАИ Фиве дефеац профессионал Дота 2 теам, тwиcе“. Вентуре Беат. 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-апрел.
  68. ↑ „ОпенАИ’с Дота 2 АИ стеамроллс wорлд чампион э-спорц теам wитҳ баcк-то-баcк виcториэс“. Тҳе Верге. 2019-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-апрел.
  69. ↑ „ОпенАИ’с Дота 2 бот дефеатед 99.4% оф плаерс ин публиc матчес“. Вентуре Беат. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-апрел.